UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  2 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  0 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0 11:05"Реал" АПЛдан форвард харид қилмоқчи  0 10:31Sofascore. Шукуров «Ал Иттиҳод»га қарши учрашувда шериклари орасида энг катта баҳолардан бирини олди  3 09:48«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?  14 09:20«Ман Сити»нинг асосий ҳимоячиси Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини маълум қилди  9 08:50Россиялик машҳур мураббий: «Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га трансфери мени ҳайрон қолдирди»  31 08:16«Пахтакор» «Бунёдкор» футболчисини қанчага сотиб олгани маълум  5 07:47А Серия. "Милан" "Кальяри"ʼни ўз уйида юта олмади, "Ювентус" дербида дуранг ўйнади ва бошқа натижалар  10 01:41Бундеслига. Кейннинг голи "Бавария"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

2010 йилги Ўзбекистон кубоги финали. Финалга чиққан “Шўртан”, Ристичнинг ғалаба тўпи, юлдузларсиз ўйнаган “Бунёдкор” Янгиликлар

2010 йилги Ўзбекистон кубоги финали. Финалга чиққан “Шўртан”, Ристичнинг ғалаба тўпи, юлдузларсиз ўйнаган “Бунёдкор”

Ҳозирги кунда Ўзбекистон чемпионатларида, кубогида вилоят жамоаларининг ғолиб чиқиши ёки унга яқин келиши камдан-кам ҳолат ҳисобланади.

Лекин, 2010 йилда Эдгар Гесс бошқарувидаги “Шўртан”ни мамлакат кубоги финалигача етиб келишига ҳеч ким сенсация сифатида қарамаган. Ўшанда ғузорликлар финалда “Бунёдкор”га муносиб қаршилик кўрсатган ҳолда кичик 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Демак, бугун ушбу учрашув тафсилотларини яна бир бор ёдга оламиз.

Финал учрашуви биз ўргангандек куз ойининг сўнгида эмас, балки ёзнинг энг қайноқ пайти августда ўтказилади. Бунга қадар эса икки жамоа узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтишади. Бу пайтга келиб “Бунёдкор”да ҳам вазият тубдан ўзгариб кетган, молиявий муаммолар пайдо бўла бошлагач барча бразилиялик юлдузлар, бир қанча тажрибали футболчилар, ҳусусан Ривалдо, Денилсон, Жасур Ҳасанов, Сервер Жепаров, Жоа Виктор, Эдсон Рамос мураббий Сколарилар кетиб бўлишган, таркибда номдор легионерлардан фақатгина Стевица Ристич қолганди. 

Миржалол Қосимов шогирдлари финал йўлида “Насаф”, “Андижон”, “Нефтчи” каби номдор жамоаларни мағлуб этади. Айниқса, ярим финалда Саркисян жамоаси билан ҳақиқий кураш ва жанг бўлгани ёдимиздан чиқмаган. “Шўртан” эса ўзига ҳос сенсация қайд этиб, чорак финалда “Пахтакор”ни турнирдан чиқариб юборади, ярим финалда ўша пайт ҳозиргидек кучли бўлмаган “Локомотив” осонликча таслим этилади. 

Ғузор жамоаси ўша пайтларда ўзининг энг яхши дамларини ўтказар, молиявий томондан ҳам яхшироқ эди. Таркибида Вячеслав Панамарёв, Вадим Афонин, Асрор Алиқулов, нигериялик Патрик Агбо, Игорь Таран, Шаҳбоз Эркиновлар ҳаракат қиларди. Ҳар ҳолда кучсиз эмасди. Гесс ажойиб жамоани шакллантирганди. “Қалдирғочлар” сафида юз берган муаммолардан кейин эса асосан маҳаллий футболчилар, Анзур Исмоилов, Азиз Ҳайдаров, Саҳоб Жўраев, Александр Хвостунов, Темур Кападзелар, легионерлардан Гочкулиев, Колевич, Ристичлар ўйнашда давом этишганди.

Айтганимиздек финал ўзига хос номига яраша ўтганди. Шу куни “Пахтакор” марказий стадионига у қадар кўп ишқибоз ташриф буюрмайди, қайсидир маънода бу ўйин атмосферасига таъсир қилиши кутилганди. Учрашув соат 21:00да бошланганини ҳам қўшимча қилиш керак. Дастлабки дақиқалардан “Шўртан” Нестеров дарвозаси олдида ҳужумлар ёмғирини ёғдиришни бошлади. 7-дақиқад чамаси 20 метрлардан узоқда жарима зарбасини амалга оширишади, хавфли чиққан зарбани Нестеров қайтариб қолади. Қанотларда Мерзляковнинг узатмалари анча ҳавфли тус олади. “Бунёдкор” ҳам рақибининг ҳужумларига ҳужум билан жавоб қайтаради ва кескин вазиятларни юзага келтиради. 62-дақиқада қанотдан юқорилатиб оширилган тўпни Стевица Ристич боши билан Михаил Алавидзе дарвозасига киритади - 1:0. 

Амалда ҳужумчининг голи ягоналигича қолади. Сўнгги дақиқалар анча асабий руҳда ўтганини эсласангиз керак. “Шўртан” соврин учун охиргача курашади. Пойтахт жамоасига муносиб ва жиддий қаршилик кўрсатганини қайд этилган ҳисобдан ҳам билса бўлади. Шу йили “Бунёдкор” ўз тарихидаги учинчи чемпионлигини ва иккинчи кубогини қўлга киритади. Ғузорликлар эса бронза медаллари учун курашда “Насаф”га жиддий рақобат туғдирган, фақат тўрт очко етмагани боис тўртинчи ўрин билан кифояланганди.


Ўзбекистон кубоги-2010. Финал.
"Бунёдкор" - "Шўртан" - 1:0 (0:0)
18.08.2010. Тошкент. "Пахтакор" Марказий стадиони. 8247 томошабин.
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов, Рафаэль Ильясов, Абдуҳамидилло Расулов, Валентин Коваленко.
Назоратчи: Раҳмон Нуримов.
Гол: Стевица Ристич (62).
"Бунёдкор": Игнатий Нестеров, Саҳоб Жўраев, Гочгули Гочгулиев, Анзур Исмоилов, Александр Хвостунов, Руслан Мелзиддинов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Виктор Карпенко, Боян Колевич (Яннис Мандзукас, 71; Ҳикмат Ҳошимов, 90+2), Стевица Ристич.
"Шўртан": Михаил Алавидзе, Вячеслав Пономарёв, Ярослав Крушельницкий, Асрор Алиқулов, Шавкат Раимқулов, Патрик Агбо, Вадим Афонин, Ильнур Хазигалиев (Давлатмурод Атоев, 70), Александр Мерзляков, Игорь Таран (Бекзод Абдумўминов, 80), Шахбоз Эркинов (Виктор Клишин, 63).
Огоҳлантиришлар: Стевица Ристич 63, Боян Колевич 66.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади


 



Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика