UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  49 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  3 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  19 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  30 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  7 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

2010 йилда Роналду айбловни пул билан бости-бости қилган Янгиликлар

2010 йилда Роналду айбловни пул билан бости-бости қилган

Der Spiegel журнали "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду 2010 йилнинг январида зўрлаш айбловидан қутилиш учун 375 минг доллар тўлаганини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этди.

Немис нашри Роналду ва унинг кўп йиллик маслаҳатчиси Осорио де Кастро ўртасидаги ёзишмаларни тақдим этди.

"Ўртадаги одамнинг айтишича, қиз йиғлаётган экан, аммо ҳозирча товон пули ҳақида гап бўлгани йўқ. Кейнироқ айтишса керак" - дейди де Кастро Роналдуга. "Яхши" - дея жавоб беради португалиялик.

Кейин футболчининг телефон рақамига де Кастродан янги хабар келади: "950 минг доллар". Роналду қуйидагича жавоб қайтаради: "Шунча сўрашяптими?".

Бироз вақт ўтиб Осорио мижозига яна хабар жўнатади: "Бу биринчи талаб. Ҳозир 660 минг евро сўрашмоқда. Биз рад этдик. Музокаралар давом этмоқда".

"Жуда кўп эмасми?" - деб ёзади Роналду.

Де Кастро жавоб қайтарди: "Менимча, ҳа. Камроққа келишишимиз керак".

"Камайтиринг!" - ёзишмани давом эттирди Криштиану.

Кейинроқ де Кастро Роналдуга музокаралар натижаси ҳақида гапирди: "Биз 260 минг еврога келишдик. Бундан ташқари, ўртадаги одамга ҳам пул тўлаш лозим. Шу билан бирга пул ўтказишни амалга оширадиган юристларга ҳам пул бериш керак. Тўғри, бу катта пул. Аммо бу ҳозирги вазиятдан чиқиб кетишнинг энг тўғри услуби, бундай келишувга эришиш осон бўлмади".

Der Spiegel ушбу маълумотларга қўшиб, Роналдунинг имзоси бўлган ҳужжатларни ҳам тақдим этди. Нашр пул ўтказмаси борасида исбот кўрсатди, аммо зўрлаш ҳақида ҳеч нарса йўқ.


Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика