UZ

Сўнгги янгиликлар

01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  0 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  7 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  10 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  272 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0

2000 йилги "Пушка", қайчи усул зарбаси билан Оливер Кан ва Мюнхенни бир зумга музлатган Жаъфар Ирисметов 43 ёшда! Янгиликлар

2000 йилги "Пушка", қайчи усул зарбаси билан Оливер Кан ва Мюнхенни бир зумга музлатган Жаъфар Ирисметов 43 ёшда!

Бугунги санада ўз таваллуд айёмини нишонлаётган футболчиларимизни ҳаётларидаги унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун ўзбек футболи тарихида ёрқин из қолдирган, роппа-роса 2000 йилги Ўзбекистон чемпионати олий лигасининг 37 учрашувида 45 та гол киритишга муваффақ бўлган ҳужумчи, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон чемпиони, айни пайтда "Пахтакор" клубида спорт директори лавозимида фаолият юритаётган Жаъфар Ирисметов 43 ёшга тўлди.

Жаъфар Ирисметов - 1976 йилнинг 23 август куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Собиқ Титов номли Республика ихтисослаштирилган футбол мактаб интернатида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганган. Фаолияти давомида "Дўстлик", "Панатинаикос" (Греция), "Черноморец", "Спартак", "Анжи" (уччаласи ҳам Россия), "Славия" (Беларусь), "Кривбасс" (Украина), "Қайрат", "Алма-Ата", "Актобе" (уччаласи Қозоғистон), "Ляонин" (Хитой), "Динамо" (Самарқанд), "Қизилқум", "Навбаҳор" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

1997-2007 йиллар оралиғида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та голга муаллифлик қилган. Қисқа мураббийлик фаолиятида "НБУ-Осиё" (2014), "Обод" (2016-2017) клубларига устозлик қилган. Ҳозирда "Пахтакор" жамоаси спорт директори лавозимида ишлаяпти.



Шубҳасиз, Жаъфар Ирисметовнинг футболчилик фаолиятидаги энг ёрқин даври бу "Дўстлик" сафидаги ўйинларига тўғри келади. 2000 йилги миллий чемпионатимизда у 45 та гол киритишга муваффақ бўлган. Бу рекорд яқин 10 йилликларда янгиланмаса ҳам керак. Ўша чемпионатда "Дўстлик" футболчилари томонидан жами 108 та гол киритилганди. Шундан деярли ярми бугунги қаҳрамонимизга тегишли эди. "Дўстлик"нинг яна бир ҳужумчиси Фарид Хабибулин ҳисобида 17 та гол бўлганди. "Андижон" жамоаси снайпери Бахтиёр Ҳамидуллаев эса 31 та гол билан ўша тарихий чемпионат тўпурарлари рўйхатида иккинчи бўлган эди. Ирисметов иккита покер ("Темирйўлчи" ва "Сўғдиёна"га урилган), иккита хет-трик ва бешта дубль қайд этганди. Жаъфар 1996 ва 1997 йилларда ҳам Ўзбекистон олий лигаси тўпурари бўлганди.

Табиийки, бундай сермаҳсуллик Европа клублари эътиборини ўзига тортмай қолмаганди. Бу курашда Москванинг "Спартак" клуби ғолиб чиққан ва Жаъфарни ўз сафига қўшиб олади.



— Ўзбекистонда кўп гол урардим, - дейди интервьюларидан бирида Ж.Ирисметов. - Айниқса, 2000 йилги мавсум омадли чиққан. "Дўстлик" сафида 37 ўйинда 45 та гол ургандим. Ўшанда мураббийимизга Олег Романцевнинг ёрдамичси Вячеслав Грозний телефон қилганди. "Спартак"да ўзимни синаб кўриш имконияти пайдо бўлди. Россиядан таклифлар кўп эди, аммо ўзингиз тушунасиз: "Спартак", чемпион, афсонавий клуб...

Лекин афсуски, "Спартак"даги фаолиятим у даражада омадли чиқмади. Бунга ўзига яраша сабаблари бор эди. Чемпионлар лигасида бир неча учрашувни асосий таркибда бошлаш имконияти бўлган ва бу борада баҳслашмайман. Бироқ нечта ўйинда имкон беришган? Кўп эмас. Бошқа легионерларга йиллаб сабр қилишарди.

Мухлислар Жаъфар Ирисметовнинг Европа чемпионлар лигаси доирасидаги "Бавария", "Арсенал" ва "Лион" клубларига қарши ўйинларини ҳозиргача ўзгача кайфиятда эслашади. Айниқса, "Бавария"нинг афсонавий посбони Оливер Кан дарвозасига йўллаган қайчи услубидаги зарбасини жуда кўп эсга олишади. Майли, энди бу тарих. Балки, ўшанда Олег Романцев ҳужумчимизга кўпроқ ўйин амалиётини берганида, қачон жаҳон чемпионатига чиқар эканмиз, деб юрмаган бўлармидик.


Собир Ходиев, "Пахтакор" ПФК техник директори, дўсти

- Аввало, онажонинг бахтингга соғ-саломат бўлсинлар. Сени ҳамда фарзандларингнинг роҳатини кўриб юрсинлар. Оилангга тинчлик-хотиржамлик, ўзингга соғлиқ тилайман. "Пахтакор" жамоаси билан бирга чемпионликка жуда яқин турибмиз. Ўйлайманки, бу йилги мавсум биз учун алоҳида аҳамиятли бўлади. Жаъфар, дўстим, яна бир бор туғилган кунинг муборак бўлсин.

Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам Жаъфар Ирисметовга келгуси фаолиятида омад тилаймиз. Сайтимиз ўқувчилари ҳамда мухлислари номидан бугунги таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, деймиз!





Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика