20 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари
22 май 2024 15:13
Янгиликлар
20 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари
"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 8-турнинг энг яхши дарвозабони - Владимир Назаров ("Пахтакор").
"Пахтакор" бу тур Жиззахда "Динамо" меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув давомида Самарқанд клуби катта ташаббусга эга бўлди ва кўплаб ҳужумлар уюштирди, Назаров 6 марта жамоасини голдан қутқарди. Шу тариқа Владимир Назаров турнинг энг яхши дарвозабони бўлди.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 8-турнинг энг яхши мураббийи - Миржалол Қосимов (ОКМК).
Миржалол Қосимов бошичилигидаги ОКМК бу тур ўз майдонида "Сўғдиёна"ни 5:3 ҳисобида таслим қилди. Баҳс давомида меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди, аммо Қосимовнинг ўзгартиришларидан кейин олмалиқликлар камбэк қилишди ва иродали ғалабани нишонлашди. Шу тариқа, Қосимов 8-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 8-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Аҳмадилло Муқумжонов ("Олимпик").
"Олимпик" мазкур тур Қаршида "Қизилқум" меҳмони бўлди. Учрашувнинг 53-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Аҳмадилло Муқумжонов жарима тўпини ажойиб тарзда рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Айнан мана шу гол 8-турнинг энг чиройли голи деб топилди.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 8-турнинг энг яхши футболчиси - Али Абдураҳмонов (ОКМК).
ОКМКнинг "Сўғдиёна" устидан қозонган ғалабасига захирадан майдонга тушган Али Абдураҳмонов катта ҳисса қўшди. 65-дақиқада ўйинга қўшилган Абудраҳмонов иккита гол урди ва жамоасини ғалаба сари етаклади. Шундай қилиб, Али Абдураҳмонов Суперлигада 8-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар