UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  15 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

20 йилдан сўнг, Алланиёзов олган медални Алимов ҳам қўлга кирита оладими? Янгиликлар

20 йилдан сўнг, Алланиёзов олган медални Алимов ҳам қўлга кирита оладими?

Машғулотлар якунидан кейин Наврўз Алимовни ўйинга оид фикрини, аниқроғи мусобақага ўзини қанчалик тайёрлигини сўрадим.
Боиси, у бугун нафақат бу ёшлар терма жамоасида, балки МТЖнинг ҳам назарига тушаётган ҳужумчиларимиздан бири. Фаолиятини чекка ҳудудларда ўтказаётганлиги боис, жуда камтар. Оғзидан бир гапни олиш учун анча вақт сарфлайсиз. Наврўзга фикр билдиришдан, битта ўйинда иккита гол уриш осонроқ. У билан “Қизилқум”да ишлаб юрган пайтим танишган эдим. Бу футболчи ҳақида ҳозир кўчпилик қизиқиб қолган. Маълумот сифатида шуни келтириб ўтишим мумкинки, уни Алексей Евстафеевнинг тавсияси билан Равшан Ҳайдаров “Қизилқум”га жалб этган. Нукуслик футболчи фаолиятини “Орол”да бошлаган эди. Афсуски бу жамоанинг молиявий ҳолати жуда ҳам қониқарсиз. Акс ҳолда Нукусда кўплаб истеъдодли футболчилар чиқишган бўлар эди.

“Ўзим ўйинга 100% тайёрман. Эртага мураббийимиз Шуҳрат аканинг туғилган кунлари. Уларга совға тайёрлашни ният қилганмиз. Мусобақага жиддий тайёргарлик кўрдик, бу борада ЎФФга раҳмат айтишимиз мумкин. Бир қатор ўйинларда иштирок этдик, мақсадимиз, табийки чемпион бўлиш", - дейди Наврўз Алимов.

Буни қарангки, 1994 йили Ўзбекистон терма жамоаси сафида Бердах Алланиёзов ҳам бўлган. Бу посбон ҳам Қорақалпоғистон вакили эди. Орадан 20 йил ўтиб таркибимизда Нукусдан футболчи ўрин олди. Ўхшашликлар етарлича, энди медални ҳам ўхшатишимиз керак.

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика