UZ

Сўнгги янгиликлар

13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  2 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  2 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  6 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  1 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  7 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1

2-лига ўз якунига етди, "Бунёдкор"дан супер камбэк! Янгиликлар

2-лига ўз якунига етди, "Бунёдкор"дан супер камбэк!

Кеча 3 ой давом этган Тошкент шаҳар чемпионатининг 2-лига мусобақалари ўз якунига етди.

Пандемия шароитида, қийинчилик билан бўлсада уй сафар тизимида ўтган чемпионат анча қизиқарли ўтди. Вазиятдан келиб чиқиб 8та жамоа "А" ва "Б" гуруҳларида уй сафар тизимида 14та турни ўтказдилар. Ўз ҳудудларида 1 ва 2-ўринни эгаллаган клублар, "Нефтгазмонтаж", "Бунёдкор", "Оқ Тепа" ва Тошкент академия жамоалари 1/2 финал босқичида тўқнаш келдилар. Бир гуруҳдан жой олган "Нефтгазмонтаж" ва "Бунёдкор" жамоалари якунда ҳам финалда тўқнашдилар.

Кеча "Оқ Тепа" стадионида совринли ўринлар учун иккита баҳс бўлиб ўтди. 

Чемпионатнинг бронза медаллари учун кечган баҳсда Тошкент академияси вакиллари ғалаба қозонди. Про Лига ўйинига 2 нафар асосий таркиб аъзоси кетиб қолгани "Оқ Тепа"га бугун яхшигина билинди. Пенальтилар сериясида омад академия вакилларига кулиб боқди.

3-ўрин учун. 

"Оқ Тепа" - ТФА 1:1 (2:4)

Бош ҳакам: Р.Лутфуллин.

Ёрдамчи ҳакамлар: А.Галеев ва О.Каллахўжаев.

Бош соврин учун кечга баҳс ҳақиқий драмага айланиб кетди. Дастлабки бўлибда иккита чиройли гол билан "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилган "газчилар"нинг иккинчи бўлимда нима учундир ўйинлари чиқмади. Бундан "қалдирғочлар" яхшигина фойдаланиб қолдилар. Қизиғи шундаки, Мурод Отажонов бугун 2004 йилларда таваллуд топган, Миржамол Қосимовнинг 6 нафар шогирдини асосий таркибда навбати билан синаб олди. Ёшларга берилган имконият эса ўз самарасини берди. 2:0 ҳисобида ортда бораётган жамоа учрашувни пенальтилар сериясига қадар олиб бора олди. "Нефтгазмонтаж" 11 метрлик лотарея сериясига иккинчи дарвозабонни туширишни режа қилиб турган бир паллада, ўйинда тўхталиш бўлмади. Лотареяда эса "Бунёдкор" посбони жамоадошидан фарқли равишда 2та зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Финал. 

"Нефтегазмонтаж" - "Бунёдкор" 2:2 (2:4)

Бош ҳакам: А.Рисқуллаев.

Ёрдамчи ҳакамлар: Д.Сайлавов ва Р.Нугманов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика