UZ

Сўнгги янгиликлар

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  8 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  64 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

2-лига. "Ўрикзор" жамоаси танлов эълон қилади Янгиликлар

2-лига. "Ўрикзор" жамоаси танлов эълон қилади

Теглар :  "Ўрикзор"
Ҳадемай, мамлакатимизда мавсумнинг иккинчи қисмига старт берилади.

2-лига аъзоси ҳисобланган Тошкентнинг "Ўрикзор" жамоаси ҳам айни пайтда машғулотларни давом эттирмоқда.

"Ўрикзор" клуби иккинчи давра олдидан таркибни кучайтириш мақсадида ёш ўйинчилар учун танлов эълон қилди. Танловдан муваффақиятли ўтганлар "Ўрикзор" таркибида тўп тепишади.

Машғулотлар ҳар куни соат 18:00дан 20:00га қадар Яккасарой туманидаги 144-мактаб майдонида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина "Ўрикзор" жамоасидан чиққан футболчи Абдулло Маҳкамов "Машъал" клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади ва янги жамоасида ўртоқлик ўйинида гол ҳам урди. Абдулло Маҳкамов ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида "Обод"га ўтган эди. "Обод" ўринбосарлари таркибида тўп тепиб юрган ярим ҳимоячи энди муборакликлар таркибида шуғулланмоқда. Бундан ташқари, "Ўрикзор"дан чиққан яна бир ўйинчи Муҳаммадаъзим Нурматов бугунги кунда "Металлург" ўринбосарлари таркибида ўйнаб келмоқда.

"Ўрикзор" жамоасида кўрикдан ўтишни истаганлар қуйидаги рақамга қўнғироқ қилишлари мумкин:
+99898 3038843 (Бахтиёр Эргашев, "Ўрикзор" бош мураббийи).


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика