UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  0 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  0 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  18 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  2 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  12 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  18 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

ЕЧЛ. Голларга бой кечган баҳсда “Реал” финал йўлланмасига эга чиқди Янгиликлар

ЕЧЛ. Голларга бой кечган баҳсда “Реал” финал йўлланмасига эга чиқди

Теглар :  ЕЧЛРеалБавария
ЕЧЛ ярим финали жавоб учрашувида "Реал" ўз майдонида "Бавария"ни қабул қилиб, қийинчлик билан финалга йўл олди.

Реал Мадрид

Карим Бензема - 11', Карим Бензема - 46'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/2-тур

02/05/2018, 00:45

2
:
2
Тугади

Бавария

Йозуа Киммих - 3', Хамес Родригес - 63'

Стадион: Estadio Santiago Bernabeu, 77459 томошабин

Бош ҳакам: Кунейт Чакыр

45'
90'
11'  Карим Бензема
11'  Марсело
46'  Карим Бензема
62'  Лука Модрич
65'  Лукас Васкес
72'  Карим Бензема (Гарет Бэйл)
73'  Матео Ковачич (Каземиро)
88'  Марко Асенсио (Начо Фернандес)
88'  Рафаэль Варан
89'  Каземиро
3'  Йозуа Киммих
3'  Корантен Толиссо
63'  Хамес Родригес
74'  Корантен Толиссо (Сандро Вагнер)
84'  Хамес Родригес (Хавьер Мартинес)


ЕЧЛ
Ярим финал
, жавоб учрашуви
01.05.2018
"Сантьяго Бернабеу", Мадрид
"Реал" - "Бавария" 2:2
Голлар:
К.Бензема 11 - Ж.Киммих 3
Бош ҳакам: Жунейт Чақир

"Реал": Навас, Рамос, Варан, Марсело, Васкес, Модрич, Ковачич, Кроос, Асенсио, Роналду, Бензема.

"Бавария": Ульрайх, Киммих, Зюле, Хуммельс, Алаба, Толиссо, Тьяго Алькантара, Мюллер, Хамес, Рибери, Левандовски.


ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

ГОЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!

3-дақиқа. "Реал" жарима майдончаси ичидаги пала партишликдан Жошуа Киммих унумли фойдаланди -0:1. Мюнхендаги баҳсда ҳам ушбу футболчи ҳисобни очганди...


ГОЛЛЛЛ!!! Чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Карим Бензема боши билан дарвозага қийинчиликсиз жойлади-1:1.


Қизиқарли кечаётган баҳснинг учдан бир қисми ортда қолди... Ҳозирча кучлар тенг келмоқда...


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ -1:1.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ..

ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!! Ульрайхнинг ўта қўпол хатосидан кейин Бензема бўш дарвозани қийинчиликсиз ишғол этди- 2:1. Ўша вазиятда Ульрайх жамоадоши томонидан узатилган тўпни қабул қилишди хатога йўл қўйди: тўпни қўли билан тўхтатмоқчи бўлдию, ўз жамоадошидан узатилганлигини эслаб қолди ва тўпни ўтказиб юборди. Бензема эса бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди....

ГОЛЛЛЛЛ!!!!!! Хамес Родригес иккинчи уринишда тўпни "Реал" посбони Наваснинг оёқлари орасидан дарвозага йўллади -2:2. "Реал"нинг собиқ футболчиси голини нишонлашга шошилмади....


Буёғига яна гол кўрамизми???

Бўлди! Тамом! "Реал" финалда! Мадрид жамоаси мухлисларини табриклаймиз!

Рейтинг: +94   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика