19 ёшли Жоау Фелиш — Европа Лигасида хет-трикка эришган энг ёш ўйинчи
12 апр 2019 07:31
Янгиликлар
19 ёшли Жоау Фелиш — Европа Лигасида хет-трикка эришган энг ёш ўйинчи
“Бенфика” футболчиси кеча 1/4 финалнинг илк ўйинида “Айнтрахт Ф” дарвозасига 3 та гол урди (4:2).
Жоау Фелиш кеча майдонга тушган вақти 19 ёш 153 кунлик эди. Натижада футболчи Европа Лигасининг 12 йиллик тарихидаги хет-трикка эришган энг ёш футболчи бўлди. 2007 йилда Серхио Агуэро ҳам хет-трик қилганди. Аммо ундан мусобақа УЕФА Кубоги деб номланарди. Фелиш шунингдек, “Бенфика” сафида сўнгги 27 йил ичида Еврокубокларда хет-трик қилган илк ўйинчи бўлди. Лиссабонликлар сафида сўнгги бор Антонио Пашеку 1992 йилда УЕФА Кубоги доирасида хет-трик қайд этганди.
Фикрлар