UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар. Таркиблар маълум  39 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади"  1 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  3 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  4 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  1

Вьетнам – Ўзбекистон ўртасидаги ОЧ финали катта экранда намойиш қилинади Янгиликлар

Вьетнам – Ўзбекистон ўртасидаги ОЧ финали катта экранда намойиш қилинади

27 январь куни Тошкент вақти билан соат 13:00да Хитойнинг Чанжоу шаҳрида U-23 Осиё чемпионати финали бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси финалда Вьетнам билан ўйнайди. Ушбу баҳс "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда кўрсатилади. ЎФА расмий сайтининг хабар беришича, финал ўйинини Ўзбекистондаги футбол мухлислари биргаликда томоша қилишлари ва терма жамоамизни қўллаб қувватлашларини таъминлаш учун Вьетнам – Ўзбекистон учрашуви катта экранда намойиш қилинади.

Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида 14Х5 метрли катта экран ўрнатилади. Мухлислар Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан бепул тақдим қилинадиган таклифномалар орқали 27 январь куни “Ўзбекистон” спорт мажмуасига ташриф буюриб, U-23 Осиё чемпионати финалидан ўрин олган Вьетнам – Ўзбекистон учрашувини томоша қилишлари мумкин. Учрашув танаффусида эстрадамиз юлдузлари иштирокида концерт дастури ҳам бўлиб ўтади - дейилади ассоциация берган хабарда.

Мухлислар ЎФА томонидан тақдим қилинадиган бепул таклифномаларни қўлга киритиш учун 26 январь куни соат 09:00дан 15:00га қадар қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин:

+998 98 307 80 88

+998 90 985 42 88

*Таклифномаси йўқ мухлислар 27 январь куни “Ўзбекистон” спорт мажмуасига киритилмайди.

Рейтинг: +67   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика