UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  0 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  2 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  6 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  47 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0

Омон Ғофуров: "Нефтчи" ҳали расман биринчи лигага тушиб кетмаган" Янгиликлар

Омон Ғофуров: "Нефтчи" ҳали расман биринчи лигага тушиб кетмаган"

ПФЛ бош директори Омон Ғофуров СПОРТ телеканали меҳмони бўлди.

Бош директорнинг айтишича Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳали олий лигани тарк этмаган.

"Нефтчи" вакиллари ҳам биздан сўрашди, биз ҳақимизда турли ОАВ, сайтлар биринчи лигага тушиб кетди деб ёзишди шу тўғрими деб. Ҳали ПФЛ расмий сайтида бундай маълумот чиқмади, демак "Нефтчи" олий лигадан тушиб кетмади"

- Омон Ғофуров


Омон Ғофуровнинг сўзларига кўра бу йилги мавсумда 11-ўриндан пастдаги жамоалар ҳам кейинги йил олий лигада ўйнашлари мумкин экан. Яъни фақат лицензиялашдан муваффақиятли ўтган жамоалар 2018 йиги олий лигада иштирок этишади.

Олдинроқ ПФЛ расмий сайтида чиққан хабарда қуйидаги жумлалар қайд этилган эди:


"2018 йилги 12 та жамоадан иборат 3 даврали тизим иштирокчиларини аниқлашда 2017 йилги футбол мавсуми ҳамда 2018 йилги мавсумга футбол клубларини лицензиялаш якунлари асос бўлиб хизмат қиладиган бўлди. Натижада, 2018 йилги мусобақада 2017 йилда 1–11 ўринларни эгаллаган 11 жамоага Биринчи лига мусобақаларида ғолиби бўлган футбол клуби қўшиладиган бўлди". Манба


Демак, ҳали Ғузорнинг "Шўртан" клуби ҳам, Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳам биринчи лигага тушиб кетмаган. 2018 йилги мавсумда қайси жамоалар олий лигада ўйнашларини катта эҳтимол билан фақат қуръа ташлаш маросимида билиб оламиз.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика