UZ

Сўнгги янгиликлар

15:02Силлессен "Барселона"дан хафа  0 14:53"Зидан шарманда!" Бэйл энди "Реал"га керак эмас  3 14:33Хуан Мата: "Погба МЮда бахтли деб ўйлайман"  1 13:55Olamsport: Фанат "Қирол кубоги"да жанг қилди, велоспортчимиз Италияда совриндор бўлди  0 13:49Бразилия терма жамоаси футболчиси: "Неймарнинг "Барселона"га ўтишини хоҳлайман"  4 13:44Қайси жамоа ютади? Мартда туғилганларми ёки апрелда?   21 13:37"Локомотив" ҳужумчиси Сербия клубига ўтди  8 13:21Мане "Манчестер Сити"га қарши бўладиган Англия Суперкубоги ўйинини ўтказиб юборади  12 13:16Ўзбекистонлик ҳакамлар VAR тизими бўйича ОФКнинг семинарида иштирок этишди  3 13:09Расмий хабар. Ҳусниддин Ғофуров "Пахтакор" футболчисига айланди  41 13:06Азиз Ҳайдаров ва Тимур Кападзе ЎФАда иш бошлади  18 12:56Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 12:51"Спартак" ярим ҳимоячиси фаолиятини Қатар клубида давом эттиришга яқин  0 12:30Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  0 12:29Хави мураббийлик фаолиятидаги дастлабки ўйинни ўтказди  5

Breaking: ПФЛга янги раҳбар тайинланди Янгиликлар

Breaking: ПФЛга янги раҳбар тайинланди

ПФЛ бош директори Омон Ғофуров ишдан бўшатилгани сабабли, ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мазкур ташкилотга янги раҳбар тайинлади.

Унга кўра, ПФЛ бош директори лавозимига "Бунёдкор" клуби спорт директори Даврон Шоқурбонов тайинланди. Бу ҳақда бир неча кун олдин сайтимизда хабар бергандик.

2017 йилнинг октябрь ойидан бошлаб ишлаб келган Омон Ғофуров раҳбарлиги даврида чемпионатда регламентлар бузилиши авж олди. Дастлаб 2017 йилги мавсумда Олий лиганинг регламенти бузиб ташланиб, хаттоки чемпионатда 7-ўринни олган "Машъал" ҳам янги Суперлигадан бадарға қилинганди. Кейинчалик янги раҳбарият тарафидан жорий қилинган 2018 йилги Суперлига регламенти ҳам мавсум якунида ўз кучини йўқотди ва 12талик чемпионат бу йилдан эътиборан 14та жамоа қатнашадиган чемпионатга ўзгартирилди.

Яъни, Омон Ғофуров бошчилик қилган ташкилот ўтказган чемпионат дастлаб 16талик Олий лигадан 12талик Суперлигага, кейинчалик эса 14талик иштирокчи қатнашадиган чемпионатга ўзгартирилди. Яъни, охирги 3 мавсум уч хил кўринишда ўтган ва регламентлар бузиб ташланган чемпионат сифатида тарихга кирди.

Куни кеча Вадим Абрамов ҳам эндиликда собиқ ПФЛ раҳбари даврида жорий қилинган ғалати қарорлардан бири, яъни мураббийлар ўйин вақтида костюм-шим ва галстукда бўлиши кераклигини танқид остига олиб, буни мураббийларнинг устидан кулишга тенглаштирди ва эндиликда бу мантиқсиз қарор футбол одамлари томонидан бекор қилинишига умид боғлади.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

+27   
17 июн 18:10:12
Хонмирзо
Бошидан айтиб қўяй, ёқмади бу одам. Футбол ичида юрган, клубларга алоқаси бўлмаган одамни қўйиш керак эди.
Ҳай, нима бўлса ҳам Диёрни кетказишсин!! Барча тутуриқсиз қарорлар ижодкори ўша маҳмадона!!
+16   
17 июн 19:16:32
хусан
Grafik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Энди Аста секин Пахтакорга нападения бошланади менимча киши билмас!!! Инсоф берсин хаммасига!!!
Пахтакорга тиши ўтмиди унча мунчасини.Умид бн Омонни ҳеч ким бўшатмади, улани ўзи ҳоҳиши бн кетди.Омонни билмиманку Аҳмаджонов УФА даги анча мунча карталани очиб ташавотуди.Шу ишлари айримлага ёқмади ёки холақит берди.Шунинг учун уни чиқиштиришмади.Энди ҳаммани эски музлик даврига қайтганимиз бн табриклиман.
+14   
17 июн 18:19:58
Ё.Д.
aral2019 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
лекин бунинг узи бошкармайди ана диер ишлайди барини
Диёрни номи ўчсин футболимиздан.
+12   
17 июн 18:27:13
Sherzod Jamilov
Диер ким УЗИ, намунча Уни мухокама киласизлар, у шунга арзийдими, кандай келган булса шундай кетади, диер хеч ким эмас, Ким у дахоми профессорами, уз ишини устасими, Болла диер диер де узинлани асабилани бузмела, диер хеч каерни дундириб куйгани йук, шунчаки Уни йук хисоблела, хаммасини рефери Ровшан эрматовга топшмринла,иуйинни кандай бошкарса колганини шундай бошкаради. Диерни унутинла.
+11   
17 июн 18:14:23
Sardor Sobirocv
Diyori telegram kanali 4 kundan beri ishlamayapti nomeri bormi hol axvol sorab qo'yila tuzumikan yo bob ketti
+11   
17 июн 18:05:33
fan of United
Ҳа энди Абрамов ака сизга давру-даврон келди. Миллий номи Бунёдкорга қайтади. Энди баттар бўлади авж олади Бунёдкор клубига худо берди, кошки ҳақиқат бўлса. Мен мутлақо қаршиман бирон бир клубдан олмаслик керак эди. Ё Эрматовдақа ҳакам ё бошқа футбол жинниси биронта ўзимизи клубни тизимида ишламайдиган одам бўлиши керак эди. Ким кафолат беради, бунёдкор ўйнасаю бу одам судяларга бир оғиз шивирамаслигига, ё бирон клуб фойдасига бунёдкор бн ўйин охирида ҳаққоний бўлса ҳам пенальти берса бечора судя балога қолади. Карочи бўмапти ёқмади бу хабар, бу инсон бўлмаслиги керак эди. Кўнглим яна совиб кетди, энди Эрматовни эшитиб хурсанд бўлгандим афсусссс ё четдан опкемаптида
+9   
17 июн 18:59:18
Uzb 2018
Diyorni ketishini hohlayotganlar diqqatiga. Shu bola davrida 1. maydonlar klass bolmasada yaxshi holatga keltirildi. 2. Tarnslatsiyalar soni oliy liga davriga qaraganda sezirarli darajada oshdi. 3.Qarzdor kulublar deyarli qolmadi. 4.Titul homiylarga erishildi.5.reklamalar va efektlarga etibor qaratildi. (Oliy liga davrida na reklama na liga efektlari bor edi) . Ketsin deyayotganlarga savol orniga yaxshisi kelsa mayliyu lekin aksi bolsa unda nima boladi.
+9   
17 июн 18:05:57
Zohid Juliev
Даврон Шоқурбонов? Ким у?
+8   
17 июн 18:27:27
Xonmirzo Xakimov
Буям Омонни биттасида, футболни тушунишига шубҳам бор.
+8   
17 июн 18:23:50
Xonmirzo Xakimov
Хонмирзо фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бошидан айтиб қўяй, ёқмади бу одам. Футбол ичида юрган, клубларга алоқаси бўлмаган одамни қўйиш керак эди. Ҳай, нима бўлса ҳам Диёрни кетказишсин!! Барча тутуриқсиз қарорлар ижодкори ўша маҳмадона!!
Ман сизга битта плюс босдим, Диёр ўзига бўлган халқ баҳосини кўрсин. Жа осмонга чиқволганди, ўзини олдинги ҳақиқат куйчиси деб ўйлаб. муҳаббат ва нафратнинг ораси бир қалам, мана исбот!
+8   
17 июн 18:17:38
Sardorbek Gafurbekov
Бунёдкорри ишлари халта эди, буёғи ПФЛни ишиям халтами энди.Бетарафи топилмадими.Эрматов Бунёдкорга аввалдан бефарқмасди.Пахтакор кўўўп калтак еган.
+7   
17 июн 18:32:06
Bekzod Erkinov.
Шу Диёрни сайтга дебатга чорлайман, иложи бормикан? Ё бўттаям ҳеч кимми эшитмай ўзиникини маъқуллармикан?!
+6   
17 июн 20:44:50
Serdar_7777777
Umid Ahmadjonov bekor ketdilar. Bitta misol keltiraman ozingiz tushinib olarsizlar. Umid xalqqa bir choynak choy berdi, Umidni qol ostidagi bazi bir xaromxorlar xalqqa faqat bir kosasini yetkazdi lekin hujjatda bir choynak dib. Umid korrupciyani ochishni boshlagandi. Bazi bir yuqoridagi itlar, shundan qorqishdi va srazu Umidga ariza yozdirishti. Umid Ahmadjonov davrida bizni futbol tariximizda bolmagan ish boldi, u ham bolsa Zarangarimi shu jamoani poraxorlarini ushlashdi. Bu ozbek futbol tarixida birimchisi va katta ehtimol bilan songgisi. Sababi esa osha men aytgan itlar bunaqa qilib kotini ochilib qolishini yoqtirmaydi
+6   
17 июн 18:47:18
ФАН
Йигилиш 18: 00 булиши эьлон килинган эди.
Breaking: ПФЛ га янги рахбар тайинланди.))) - 17:55 да хабар чикди.
Буни кандай тушуниш мумкин.
Йигилиш булдими узи, унда кимлар иштирок этди.
Янги рахбар кайси номзодлар ичидан, кайси фазилатлари ун танлаб олинди ???
Соволлар соат сайин купайиб бормокда.
Гуёки бу ишларни хаммаси 1ой олдин хал килиб куйилгандек туйилмокда назаримда.
Ишкилиб охири хайрли булсин.
+6   
17 июн 18:37:00
Dilshodbek110272
БУНЁДКОР УЧУН ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИГА 1ТА ЙУЛЛАНМА НАКД ДЕГАНИМИ БУ?
КОЙИЛ.
БИР НАРСАГА ХАЙРОНМАН УЗБЕКИСТОНДА 5ТА ОДАМДАН 3ТАСИ ИШСИЗ.
НИМАГАДИР БИТТА ОДАМГА 2 ХАТТОКИ 3 ТА ЛАВОЗИМ ТОПШИРИЛАДИ.( МИСОЛЛАР ШАРТМАСДИР)
ЭНДИ ЯНА ХАММА НАРСА УЗГАРАДИ
МИЛЛИЙ БУНЁДКОР БУЛАДИ.
СУПЕРЛИГА ПРЕМЬЕР ЛИГА БУЛАДИ.
.ВОЛЛОХИ АЪЛАМ
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг