

Иккинчи ўринни "Ювентус" посбони Жанлуижи Буффон эгаллади, учинчи ўрин Лука Модричга насиб этди. "Барселона" форварди Лионель Месси тўртинчи ўринга муносиб деб топилди.
2016 йилда ҳам аргентиналик худди шу ўринни эгаллаган эди.
"Goal 50" соврини ҳар йили топширилади. Goal нашрининг бутун дунёдаги 37 нафар муҳбир ва муҳаррирлари сўнгги 12 ойдаги 50 нафар энг яхши футболчиларни аниқлашади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг энг яхши футболчиси номи Криштиану Роналдуга насиб қилган эди.




