Луис Суарес футболкасини йиртиб ташлади (ФОТО)

Aslanov Jasurbek
2 окт 2017, 11:55
"Барселона" ҳамда "Лас-Пальмас" ўртасидаги ЛаЛиганинг 7-тур учрашуви (3:0) Каталониядаги референдум ва турли можаролар туфайли мухлисларсиз ўтди.

Учрашув мухлисларсиз ўтмагани етмагандек, ўйин охирида ҳам ғалати ҳолат содир бўлди. 90+1 дақиқада каталонияликлар форварди Луис Суарес рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқиб, гол ура олмайди. Бундан ғазабланган уругвайлик формасининг ўртасидан йиртиб ташлайди.





Бир нечта ўйиндан бери гол ура олмаётган Суарес футболкасини йиртганидан сўнг майдонга қайтмади ва тўғри кийиниш хонасига йўл олди. "Барселона" 1 дақиқа бир киши кам бўлиб ўйнади.





Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›