

Маълумотларга кўра, Каванининг шартномасида Франция чемпионатида энг яхши тўпурари бўлгани учун 1 млн. евро бонус олиши ёзилган. Айнан шундай банд Неймарнинг битимида ҳам мавжуд.
Аввалги мавсумларда ПСЖ собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович гол уриш бўйича рўйхатда биринчи бўлгани учун 1,5 млн. евродан олган.
Олдинроқ, Неймар ва Кавани "Лион"га қарши баҳсдан сўнг (2:0) кийиниш хонасида муштлашиб кетишига бир баҳя қолгани, бироқ уларни жамоадошлари ажратиб қолгани эълон қилинган эди.


