

"Жанубий Корея - Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Биз учун ажойиб тажриба ва кучимизни синаб кўриш учун имконият. Мен ҳеч қачон Жанубий Кореяга ютқазмаганман. Биз мағлубиятли серияни узайтиришни истаймиз. Бу ўйинда боримизни берамиз. Эрон Жанубий Кореяга қарши баҳсда ҳимоядан ўйнамайди, биз гол уришга интиламиз. Терма жамоамиз Россиядаги мундиалга йўлланмани қўлга киритиб бўлди. Аммо ғалаба қозонишни хоҳлаймиз, сабаби энг яхши тажриба - ғалаба", - дейди Карлос Кейруш persianfootball.com нашрига.




