UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  1 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  3 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  53 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  27 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  2 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  14 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  27 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  6 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  4 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1

17 йилдан сўнг уйга қайтган Жасур Ҳасанов бугун 36 ёшга тўлди! Янгиликлар

17 йилдан сўнг уйга қайтган Жасур Ҳасанов бугун 36 ёшга тўлди!

Бугун бир неча карра Ўзбекистон ҳамда Қатар чемпиони бўлган Жасур Ҳасанов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Катта Ҳасанов (кичиги бухоролик) бугун 36 ёшга тўлди. 1983 йилнинг 2 август куни Жиззахда дунёга келган Жасур футболдаги фаолиятини ўз вилоятининг бош жамоаси - "Сўғдиёна"да бошлаган. Ҳасанов 1999-2002 йиллар оралиғида жиззахликлар шарафини ҳимоя қилган. Кейин у "Навбаҳор", "Машъал" ва "Бунёдкор" клублари сафида ўйнади. Айнан "қалдирғочлар" таркибидаги ёрқин ўйинлари сабаб Ўзбекистон миллий терма жамоасидан таклиф олди.

2011 йил Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё Кубогида терма жамоамиз билан бирга мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борган. Бир неча етакчи футболчиларимиз қаторида Жасур Ҳасанов ҳам "легионер"га айланди. Уни Осиё Кубоги мезбонлари бегона қилишмади. Чап қанот ярим ҳимоячимиз Қатар Юлдузлар лигаси вакили "Лаҳвия" билан шартнома имзолади ва ўша йилнинг ўзида мамлакат чемпиони бўлди. "Лаҳвия" либосида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та голга муаллифлик қилган Ҳасанов "Лаҳвия"нинг чемпионлигига муносиб ҳисса қўшди.



Шундан сўнг, Жасур Ҳасанов "Қатар" СК, БААнинг "Эмирейтс" клубларида ўйнади. 2012 йилда яна Ўзбекистонга қайтиб, икки мавсум давомида "Бунёдкор" сафида тўп тепди. Кейин навбати билан "Локомотив", "Қизилқум", "Насаф", АГМК жамоалари таркибида ҳаракат қилди. Яқинда 17 йиллик айрилиқдан сўнг она юрти Жиззахга қайтган бугунги кун қаҳрамони "Сўғдиёна" клуби билан шартнома имзолади.

Умуман олганда, Жасур Ҳасанов Ўзбекистон олий лигасида 380 дан зиёд ўйинда майдонга тушиб, 38 та голга муаллифлик қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида эса 53 та учрашув ўтказган ва 2 та гол киритган. У бир неча карра Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги ҳамда Суперкубоги соҳиби, Қатар чемпиони ҳисобланади.



Жасур Ҳасанов 2009-2010 йилларда "Бунёдкор" таркибида дунёга машҳур мураббий Луис Фелипе Сколари қўл остида тўп тепишга муваффақ бўлган. Айнан бразилиялик мутахассис Жасурнинг майдондаги қирраларидан бирини очишга эришган. Сколари Жасурга фақат қанот бўйлаб тўғри ҳаракат қилмасдан, тезлиги эвазига рақиб жарима майдончасига ёриб киришни ўргатган.



Ҳасанов ўша онларни шундай эслайди:

- "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор"да тўп тепганимда мен ҳужумчи ортида ўйнардим. "Машъал"га келибгина мени қанотга қўйишни бошлашди. "Бунёдкор"га келганимда эса Сколари машғулотлардан бирида мендан амплуамни ўзгартиришимни сўради. Унинг учун мен фақат ва фақат олдинда тўп тепишим керак эди. Баъзан орқароққа қайтсам уришиб берарди. Бир хил ўйинларда мени алмаштириб юборган. Кейин билсам, унинг орқага қайтма деган кўрсатмасига амал қилмаган эканман. Бу билан у кучимни тақсимлашни режалаштирган экан.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Жасур Ҳасановни сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз. Бугунги кунда унинг ўғли ҳам ота изидан бориб, футболни танлаган. Кичик Ҳасанов "Бунёдкор" академиясида ўйнаяпти.


Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика