"Реал" мухлислари учун хушхабар

Aslanov Jasurbek
12 авг 2017, 13:30
"Реал" мухлислари тез орада клуб расмий сайтидан ажойиб янгиликни билиб олишлари мумкин.

AS нашрининг хабар беришича, "Қироллик клуби"нинг бош мураббийи Зинедин Зидан қаймоқранглилар билан шартномани 3 йилга узайтирди. Унинг аввалги келишуви 2018 йилда якунланиши керак эди. Тез орада бу ҳақда "Реал" расмий сайти хабар беради.

Зинедин Зидан "Реал" билан биргаликда кетма-кет икки маротаба Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia