UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  2 09:27Гвариола Винисусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  4 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  0 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси пост жойлади  12 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  7 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  4 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  2 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  22 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  146 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  2 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  21 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47

15 марта бурни синган собиқ боксчи Мбаппени огоҳлантирди Янгиликлар

15 марта бурни синган собиқ боксчи Мбаппени огоҳлантирди

Испаниялик собиқ профессионал боксчи Жеро Гарсия Австрияга қарши Евро-2024 ўйинида бурни синган Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппега маслаҳат берди.

"Реал Мадрид" ҳужумчиси ўйин сўнгида австриялик Кевин Дансонинг елкаси билан тўқнашиб кетганидан кейин бурнини синдириб олди. 

Фаолияти давомида 15 маротаба бурнини синдириб олган чарм қўлқоп устаси Жеро Гарсия ўзи бўлган нохуш ҳолатлар ҳақида гапирди.

"Мбаппенинг бурни қандай сингани аъён. Бу муракааб синиш. Тикланиш жараёни қийинлашади. Энди ниқоб тақиш ва яллиғланишга қарши курашиш керак. Яллиғланиш қанчалик кучли бўлса, нафас олиш шунчалик қийин бўлади. Умуман олганда, бир неча кун нафас олиш қийин бўлади. 15 марта бурним синган бўлса, икки марта ўзим тузатганман. Килианда яллиғланиш йўқолиб, тўғри нафас ола бошласа, ҳаммаси яхши бўлади. Акс ҳолда, операция қилишга тўғри келади", — деди испаниялик спортчи.

Эслатиб ўтамиз, француз форварди гуруҳ босқичининг қолган ўйинларида майдонга туша олмайди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика