UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13ПСЖ — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 23:56"Бавария" — "Байер" ва "Бенфика" — "Барселона" ўйинларининг таркиблари маълум  2 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 22:45ЕЧЛ. "Фейеноорд" ва "Интер" Нидерландияда ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  19 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  8 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  5 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7 17:32Футзал. Ўзбекистон кубогида иштирок этувчи барча 16 та клубнинг қайдномаси битта саҳифада  0

14 учрашувда 50 та гол урган футболчи Янгиликлар

14 учрашувда 50 та гол урган футболчи

Юртимизни истеъдодли ёшларга бой мамлакат деб бежизга айтишмайди.
Ана шундай ёшлардан бири шубҳасиз Жаҳонгир Абдусаломов саналади. Унинг келажаги порлоқ эканлигини кўрсатаётган ўйинларидан билиб олса бўлади. Ҳар бир ҳаракатида ҳужумчига хос совуққонлик ва тезкорлик мавжуд бўлган Жаҳонгир 2012 йилдан буён “Бунёдкор” футбол академияси аъзоси. Дастлабки футбол сабоғини  “Андижон”  футбол академиясида олган.  

-Нега айнан “Бунёдкор” футбол академиясини танладингиз?

- Мен 11 ёшимдан “Андижон” футбол академиясида шуғуллана бошлаганман. Илк мураббийим Виктор Николаевич қўл остида футбол дунёсига кириб келганман. “Бунёдкор” футбол академиясини танлашимнинг асосий сабаблари сифатида академиянинг янги ташкил этилганлиги, бу ердаги мураббийларнинг юксак маҳорат соҳиблари эканликлари, шуғулланиш учун барча шароитларнинг аъло даражада ташкил этилганлигини кўрсатиб ўтишим мумкин.

-“Бунёдкор” ва “Андижон” футбол мактаблари ўртасида қандай фарқлар бор экан?

- “Андижон” футбол мактабида ҳам барча шароитлар яхши эди. Мураббийларимиз биз билан ишлашда ўзига хос усуллардан фойдаланарди. Бу академияда кўп нарсаларни ўргандим. “Бунёдкор”да эса ҳаммаси ундан-да яхшироқ. Бу машғулот жараёни дейсизми, мураббийларнинг ишлаш услуби ёхуд база нуқтаи назаридан олиб қарайсизми, “Бунёдкор”да барчаси юксак даражада. Академияда фаолият юритаётган ҳар бир киши биз билан жуда яхши муносабатда; хоҳ у мураббий бўлсин, хоҳ у ошпаз, хоҳ у тиббиёт ходими…

-Бу йил бўлиб ўтган шаҳар биринчилигига тўхталиб ўтсангиз...

- Бу йилги шаҳар биринчилигида 30 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда куч синашишди. Жамоамиз “А” гуруҳидан жой олди ва барча – 14 та ўйинни ҳам ўз фойдамизга ҳал қилиб,  иккинчи босқичга гуруҳда биринчи ўрин билан йўл олдик.

-Қайси жамоалар сизлар учун энг ноқулай рақиб саналади?

-Бу йилги биринчиликда “Локомотив” жамоаси бизга яхшигина қаршилик кўрсатишди. Бироқ асосий рақобатчи жамоалар сифатида мен “Пахтакор” ва “Спартак” жамоаларини кўрсатган бўлар эдим. Бу икки жамоа биринчиликда “Б” гуруҳидан жой олишганди. Улар ҳам кейинги босқичга чиқишди. Энди мусобақанинг иккинчи босқичида улар билан куч синашамиз.   

-Бир мавсумда максимал нечта гол урасиз?

-Тошкент биринчилигида 14 та учрашувда 50 та (!) гол урдим. Бунда албатта жамоадошларимнинг хизматлари катта бўлди.

-Ҳужумчи биринчи ўринда қандай сифатларга эга бўлиши керак?

-Биламизки, бу позиция вакили уюштирилаётган  ҳужумни якунловчи ўйинчи саналади. Бу эса ўз навбатида футболчидан тезкорлик, аниқлик ва озгина совуққонликни талаб этади. Ўйин жараёнида бу сифатларга алоҳида аҳамият беришга ҳаракат қиламан.

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ:
Исм-фамилияси:
ЖаҳонгирАбдусаломов
Туғилган йили: 1999-йил
Туғилган жойи: Андижон вилояти Хонобод шаҳри
Амплуаси: Ҳужумчи
Севимли жамоаси: “Барселона”
Ёқтирган футболчиси: Леонель Месси
Илк мураббийи: Виктор Николаевич Васильев


Санжар ИСМАТОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика