UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   0 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  5 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  5 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  1 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  2 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9

"Реал" Европа Суперкубоги соҳиби! (тўлиқ шарҳ) Янгиликлар

"Реал" Европа Суперкубоги соҳиби! (тўлиқ шарҳ)

Европа Суперкубоги учун бўлган баҳсда Мадриднинг "Реал" жамоаси юксак ирода кўрсатди ва ўз музейига навбатдаги совринни олиб кетди.


Норвегиянинг Тронхейм шаҳрида ўтказилган Европа суперкубоги учун баҳсда Европа чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Реал" Европа лигаси соҳиби "Севилья" билан тўқнаш келди.

Хорхе Сампаоли бошчилигидаги "Севилья" янги бош мураббийи қўли остида дебют баҳсини "Реал"га қарши ўтказди.

"Реал" ушбу беллашувни асосий футболчиларисиз ўтказишга мажбур бўлди. Роналду, Пепе жароҳати туфайли, Бэйл эса ҳали таътилдан сўнг спорт формасини тикламагани учун ушбу ўйинда иштирок этишмади.
Зидан Карим Бензема, Модрич ва Хамес каби футболчиларни ҳам асосий таркибда туширгани йўқ. "Реал"нинг асосий дарвозабони Кейлор Навас ҳам бу баҳсда иштирок этгани йўқ.
Зидан фақатгина мудофаа чизиғи вакилларининг хизматидан тўлиқ фойдалана олди.

Учрашувни "Реал" футболчилари фаоллик билан бошлашди. Ўйиннинг 21-дақиқасида ёш иқтидор эгаси Асенсионинг ажойиб голи нафақат "Реал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди, балки ўйин безагига айланди.


"Севилья" жамоаси ўтказиб юборилган голдан сўнг олдинга, ҳужумга ўтишга уринди. Уларнинг ҳужумлари 41-дақиқада келганида ўз самарасини берди. Васкеснинг жарима майдончаси олдидан нозик дид билан йўллаган зарбаси йўлига Касилья ғов бўла олмади ва баҳсда ҳисоб тенглашди - 1:1.


Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи таймда "Севилья" фаолликни оширди ва ташаббусни ўз қўлига олди. Айниқса Коноплянкани захирадан майдонга тушиши Сампаоли жамоаси фойдасига ишлади. Учрашувнинг 72-дақиқа айнан украиналик футболчи ишлаган пенальтини Коноплянканинг ўзи аниқ амалга оширди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

"Реал" жамоаси эса таблодаги ҳисоб рақиб фойдасига ўзгарганидан сўнг ўйинни кучайтириш чораларини излади. Зинедин Зидан захирадан Хамес, Бензема ва Модричларни курашга қўшишга мажбур бўлди. Айнан шу ўзгаришлар "Реал" ўйинига керакли сифатларни қўша олди.

Ўйин тугашига саноқли сониялар қолганида, аниқроғи ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқанинг охирги сонияларида Рамос Лукас Васкеснинг ажойиб тўп оширмасини голга айлантирди ва жамоаси жонига оро кирди.

"Севилья" энди ғалаба тураддудида турган пайтда Рамоснинг голи ҳаммасини чиппакка чиқарди.


Мажич эса жамоаларни экстра-таймга таклиф этди.

"Севилья" футболчилари бу каби сценарийни кутишмаганди ва қўшимча бўлимнинг дастлабки дақиқалариданоқ уларнинг жаҳли, ғазаби қўзигани натижасида Колодзейчак навбатдаги қўполлиги учун майдондан четлатилди.

Энди ғалабани нишонлайман, деб турган мухлислар ва футболчилар нималар руй бераётганини тушуна олишмади.
Ҳаммаси тескарисига қараб кетди.
Четлатишдан сўнг ташаббус тўлиқ "Реал" жамоаси қўлига ўтди.

Хусусан беллашувнинг 99-дақиқасида Марселонинг ажойиб тўп оширмасидан кейин Рамос яна бош билан ўйнашда фаол ҳаракат қилди ва жамоасининг учинчи голини урди. Аммо бу гол инобатга олинмади. Рамос боши билан зарба бериш олдидан рақибга нисбатан қоида бузганини дарвоза ортида турадиган ҳакам пайқаб қолди ва буни бош рефери Мажичга тезда етказди.


Экстра-таймнинг ҳар иккиси ҳам Зидан шогирдларининг катта ташаббуси остида ўтди. Барча энди пенальтилар сериясини кўришга тайёрланаётган бир пайтда ўнг қанотдан Карвахаль "отлиқиб" чиқди ва рақиб футболчиларини бирин-кетин алдаб ўтиб, Европа Суперкубоги тақдирини ҳал этган муҳим голга муаллифлик қилди - 3:2.

"Реал" етакчиларисиз ҳам юксак ирода кўрсата олди ва Мадридга яна бир нуфузли соврин билан қайтадиган бўлишди.

Ушбу ғалабани қўлга киритилишида "Реал" ҳимоячилари Марсело, Рамос ҳамда Карвахалнинг хизмати катта бўлди. Зидан айнан шу чизиқда етакчиларни майдонга туширди ва улар бутун ўйин тақдирини ҳал этилишидан муҳим роль ўйнашди.


Европа Суперкубоги.

Реал Мадрид Испания – Севилья Испания 3:2

«Леркендаль»

Голлар: Асенсио (21), Васкес (41), Коноплянка (71-пенальтидан), Рамос (90), Карвахаль (119)

Реал Мадрид – Касилья, Рамос, Варан, Карвахаль, Марсело, Иско (Модрич, 66), Ковачич (Хамес, 72), Асенсио, Каземиро, Васкес, Мората (Бензема, 62).

Севилья
– Рико, Мариано, Колодзейчак, Пареха, Каррису (Рами, 51), Иборра (Краневиттер, 74), Кийотаке, Витоло, Нзонзи, Васкес, Вьетто (Коноплянка, 67).

Огоҳлантиришлар
: Витоло (40), Карвахаль (84), Асенсио (86), Колодзейчак (90), Хамес (93).

Четлатиш
: Колодзейчак (93).


Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика