UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55ПСЖ финалда "Интер"га жавобсиз 5та гол урди ва ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛ бош совринига эга чиқди  151 00:51Сарри Римга қайтишга яқин  2 00:21"Ал Ҳилол" Зиданга йилига 100+ млн евро таклиф қилганди. Мураббий эса...  2 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  1 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  1 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  59 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  2 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  36 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0

"11 метрлик нуқтага яқинлашганда қандай ҳис-туйғулар бўлишини пенальтичилар яхши билишади". Хуршид Ғиёсов билан интервью Янгиликлар

"11 метрлик нуқтага яқинлашганда қандай ҳис-туйғулар бўлишини пенальтичилар яхши билишади". Хуршид Ғиёсов билан интервью

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг учинчи турида ўз майдонида "Андижон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур учрашувдан сўнг ўйин давомида фаол ҳаракат қилган ва жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган ярим ҳимоячи Хуршид Ғиёсов сайтимизга интервью берди.

- Қўлга киритилган муҳим ғалаба билан табриклаймиз. Жамоа бир киши кам бўлиб қолганига қарамасдан ирода кўрсата олди. Дастлаб шу ва ўйин борасида қисқача фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- Авваламбор юртдошларимизни Наврўз байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Энди "Андижон" билан кечган баҳсга тўхталсам, тўғри таъкидладингиз характер кўрсата олдик. Чунки ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида тўп тепаётган эдик. Ғалабага бўлган иштиёқ кучли эди. Муваффақиятимизнинг омили ҳам шунда, деб ўйлайман. Кучли хоҳиш, иштиёқ ва ирода ҳисобига навбатдаги уч очкога эга чиқдик. 

- Нима учундир биринчи бўлим охирларига келиб ўйинда асабийлашишлар кўп кузатилди. Ваҳоланки "Бунёдкор" ҳисобда олдинда бораётганди. Балки четлатиш бунга сабаб бўлдими?

- Ўйин давомидаги асабийлашишни табиий ҳолат, деб ўйлайман. Ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз четлатишдан сўнг бир киши кам бўлиб қолдик. Майдондан четлатилган жамоадошимиз учун ҳам ҳаракат қилишимиз лозим эди. Шунинг учун бироз асабийлик кузатилди. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини бажардик ва муҳими ғалаба қозондик. 

- Урадиган голларингизни аксарияти пенальтилардан. Хуршид Ғиёсов жамоада штатли пенальтичими? Дейлик "Қўқон-1912"да Мурод Ҳолмуҳаммедов, "Пахтакор"да Драган Черан шундай вазифани кўпроқ бажаришади...

- Тўғри кўп голларимни пенальти орқали урганман. Сиз санаб ўтган ижрочилар 11 метрлик нуқтага яқинлашганда қандай ҳис-туйғулар жўш уришини, қийинчилигини яхши тушунишади. Аслида бу жараён осон эмас.

- "Андижон" билан кечган баҳсда жамоа аввалги учрашувлардан фарқли равишда илк дақиқалардан эҳтиёткорликни эмас, кўпроқ ҳужумкорликка урғу берди. Ёки кеча рақиб шундай имконият тақдим қилдими?

- "Бунёдкор" доим кимга қарши тўп тепишидан қатъий назар доим биринчи рақам остида ўйнайди. Айтганингиздек эҳтиёткорлик ҳам керак албатта.

- Шу куни рақиб сафида бир нечта собиқ бунёдкорчилар бор эди. Уларга қарши ўйнаш қизиқарли бўлгани табиий...

- Уларни бемалол иқтидорли футболчилар, деган бўлардим. Гарчи бизга қарши ўйнашган бўлсада, аксарияти шу ерда улғайишган. Майдонда шу футболчилар билан курашиш қизиқарли бўлди. Майдонда борларини беришди.

- "Бунёдкор"даги вазият ўтган йилгига қараганда ижобий томонга ўзгарганми? 

- Ўзгаришлар юз берганини биласиз. Клуб президенти Меҳриддин Абдуллаев биз билан учрашдилар, бундан буён барча нарсалар ижобий томонга ўзгаришини таъкидладилар. Вазият секин-аста яхшиланиб бормоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика