UZ

Сўнгги янгиликлар

04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  0 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  6 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  20 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533

Международный

Аль-Таавун

Талал Асири - 68'

Лига чемпионов АФК. Группа А . 1-тур

20/02/2017, 19:40

0
:
1
Тугади

Локомотив Ташкент

45'
90'
68'  Талал Асири
72'  Ахмед Зайн (Mohammed Al Saiari)
79'  Мохаммед Абосабаан (Madallah Al Olayan)
87'  Лучан Сынмэртян (Abdullah Kano)
57'  Oleg Zoteev (Марат Бикмаев)
67'  Садриддин Абдулаев (Kuvondik Ruziev)
87'  Тимур Кападзе (Salamat Kutybaev)
  • ЎЙИН ТУГАДИ! "Ал Таавон" ОЧЛдаги дебют учрашувини ғалаба билан бошлади. "Локомотив" эса Ўзбекистонга қуруқ қўл билан қайтмоқда
  • 90+3'
    ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯТ! Машарипов боши билан зарба берди ноаниқ!!!
  • 90+2'
    "Ал Таавон" прессинг билан "Локо"га ўйин бермаяпти
  • 90'
    Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди
  • 90'
    Натижада рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетди, Алассан НДиайенинг зарбаси ноаниқ чиқди
  • 90'
    "Локо" катта куч билан олдинга ўтмоқда
  • 86'
    Тимур Кападзе ўрнига Саламат Қутибоев тушди
  • 85'
    Ўзгариш. Лусиан Санмартэн ўрнига Абдуллоҳ Кано тушди
  • 83'
    Мезбонлар ҳимояга ўтиб олишди ва ҳисобни сақлаб қолишмоқчи
  • 79'
    Муҳаммад Абусабан ўрнига Мидо тушди
  • 79'
    Огоҳлантириш. Ал Абси
  • 75'
    Огоҳлантириш. Муҳаммад Коне
  • 70'
    Аҳмад Заин ўрнига Муҳаммад Ал Сайари майдонга тушди
  • 68'
    ГОЛ! Бурчак тўпидан сўнг Нестеров хатога йўл қўйди, Талал Али Абси боши билан ҳисобни очди - 1:0
  • 67'
    Садриддин Абдуллаев ўрнига Қувондиқ Рўзиев тушди
  • 65'
    Бикмаев ўйинга яхши қўшилиб кетди, унинг пасидан сўнг Муҳаммадиев шерикларига тўп узатди, бироқ ҳужум узилиб қолди
  • 60'
    Мезбонлар ҳужумкорликни оширишмоқда, жарима зарбаси хавфли чиқди, аммо ноаниқ
  • 58'
    Мирзаев чап қанотдан олдинга тшиб тўпни жарима майдонига узатди, ноаниқ пас...
  • 57'
    Олег Зотеев ўрнига Марат Бикмаев тушди
  • 56'
    Тайм бошида "Ал Таавон", энди "Локомотив" ҳужумга кўпроқ ўтмоқда
  • 53'
    ДАРВОЗА УСТУНИ! Наиф Муса чап қанотдан олдинга ўтиб Абдулраҳмон Ал Баракага тўпни узатди, унинг зарбаси дарвоаз устунига тегиб қайтди, акс ҳолда ҳисоб очиларди!
  • 49'
    Тиниб тинчимас НДиайе жарима майдони ичидан зарба берди, ноаниқ
  • 47'
    Коне ва НДиайе тўқнашиб кетишди, шифокорлар Алассанга ёрдам беришмоқда
  • 46'
    Иккинчи тайм бошланди
  • 45'
    Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0
  • 43'
    "Локомотив" аъзолари ҳамон ҳаяжонланишмоқда, биринчи таймни ажойиб ўтказган Коне хатога йўл қўйди, тўп майдонни тарк этди
  • 42'
    Нестеров! Игнатий хато қилди, аммо яхшиям Барака тўпни дарвозага йўллай олмади, Нестеровнинг ўзи тўпни ушлаб олди
  • 39'
    Махарадзе тўпни жарима майдонига узатди, Сардор Мирзаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
  • 37'
    "Локо" босимни кучайтириб ҳужумни оширмоқда, Машарипов тўпни олиб қўйиб шерикларига узатди, ҳимоячилар ўз ўрнида
  • 34'
    Санмартэннинг ўзи оширган тўпни ҳимоячиларимиз қайтаришди
  • 33'
    Санмартэн йиқитилди, мезбонларда жарима тўпи тепиш имконияти пайдо бўлди
  • 31'
    Садриддин Абдуллаев жарима тўпини амалга оширди, тўпни дарвозабон қўлидан чиқариб юборди, бироқ Махарадзе дарвозабонга нисбатан қўполлик қилгани учун баҳс тўхтатилди
  • 29'
    Нестеров маладес! Тўпни ушлаб олиб майдон марказидаги Сардор Мирзаевга тўпни отиб бериб ҳужум бошлади, рақиблар Мирзаевни йиқитишга мажбур бўлишди
  • 26'
    Алассан НДиай жарима майдонига ёриб кирди ва зарба берди, ноаниқ
  • 21'
    "Локо" ўзига келмоқда, Зотеев ҳужумга ўтиб тўпни шеригига узатди, бироз ноаниқ
  • 19'
    Майдон марказида хато кетидан хато, Махарадзе тўпни қўли билан ўйнади
  • 17'
    Мезбонларнинг ҳужуми, Коне ҳимояда анчагина тартибли ва фаол ўйнамоқда
  • 15'
    "Локомотив" бурчак тўпига эга бўлди, Машарипов рақибни алдади, бироқ унинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
  • 13'
    Кападзе ҳужумда тўп йўқотди, негадир ўйин чиқмаяпти
  • 9'
    Ташаббус мезбонлар томонида, хавфли вазиятлар ҳам уларда кўпроқ
  • 6'
    Алассан НДиайе ҳимоячиларимизга анчагина ташвиш туғдирмоқда, Коне ҳозир яхши ўйнаб тўпни олиб қўйди. Қарши ҳужумда Машарипов йиқилиб тушди
  • 5'
    Очиғи "Ал Таавон" жуда яхши ўйнамоқда, "Локомотив" футболчилари эса негадир ҳаяжонланишмоқда...
  • 2'
    УХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ! Мезбонлар дастлабки ҳужумни гол билан якунлашди, бироқ НДиайенинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли инобатга олинмади! Ҳисоб 0:0
  • 1'
    ЎЙИН БОШЛАНДИ. ОЛҒА "ЛОКОМОТИВ"!
  • Жамоалар майдонга тушиб келишди.
  • Иккала жамоа майдонга тушиб келишга тайёр туришибди
  • Захира: 12.Маъмур Икромов, 7.Ньоре Кризо, 8.Саламат Қутибоев, 10.Марат Бикмаев, 29.Қувондиқ Рўзиев, 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёржон Туропов
  • "Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 11.Садриддин Абдуллаев, 15.Сардор Мирзаев, 17.Салим Мустафоев, 18.Тимур Кападзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 42.Гнонтча Коне, 99.Жалолиддин Машарипов
  • Захира: 32.Фаиз Ал Субаиеи, 3.Абдуллоҳ Кано, 11.Сақр Отайф, 13.Иброҳим Ал Зубайди, 18.Мидо, 28.Абдуллоҳ Ал Шаммари, 70.Муҳаммад Ал Сайари.
  • "Ал Таавон": 23.Султан Ал Гамди, 4.Рикардо Мачадо, 5.Талал Али Абси, 6.Абдулраҳмон Ал Барака, 10.Жиҳод Ал Ҳуссайн, 14.Муҳаммад Абусабан, 16.Наиф Муса, 17.Маҳмуд Муаз, 19.Алассан НДиайе, 29.Лусиан Санмартэн, 49.Аҳмад Заин
  • Ҳакамлар назоратчиси: Ҳалид Жасим Ҳалифа Алдуки Алсенаани (БАА); Учрашуви комиссар: Талал Али (Иордания).
  • Ҳакамлар: Аҳмад Абу Бакар Саид Ал-Каф, Ҳамид Сулаймой Марҳун ва Абу Бакар Салим Маҳад (барчаси Уммон), Исо Абдулла Ҳасан Муҳаммад Али (Баҳрайн);
  • ОЧЛ-2017 дастлабки туридан ўрин олган "Ал Таавон" - "Локомотив" учрашуви бошланмоқда.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари!
Яндекс.Метрика