Ўзбекистон
|
Ёзёвон |
Биринчи лига. 6-тур 28/04/2016, 16:00 1
:
3
Тугади
|
Оқ-тепа |
45'
90'
-
Учрашув якунланди. Ҳисоб: 3:1
-
89'Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.
-
86'Ҳасановнинг чап қанотдан жарима майдони ичига етказиб берган тўпини Абдунабиев дарвозага йўллай олмади.
-
80'Зоҳиджон Исмоиов ўрнига Давлатбек Ёрбеков майдонга тушди.
-
77'Берумий Абдунабиев 24 метрлардан дарвозани нишонга олди. Дарвозабон тўпни муштлари билан уриб юборди. Қайтган тўпга Қорақулов улгурмади.
-
74'Суҳробжон Саримсоқов ўрнига Нодирбек Ибрагимов майдонга тушди.
-
71'Умиджон Ҳошимов ўрнига Муҳриддин Мамасолиев ҳаракат қилади.
-
70'Анвар Раҳимов пенальтидан ҳисобни қисқартирди.
-
65'Расул Раҳмонбердиев огоҳлантирилди.
-
63'Жамоаларда ўзгаришлар: Оқ-тепада: Арслонбек Элбеков ўрнига Расул Раҳмонбердиев, Ёзёвон-Лочинларида Аҳмаджон Рўзибоев Шаҳбоз Шарофиддинзода ҳаракат қилади.
-
58'Мирзакамол Камолов огоҳлантирилди.
-
57'Ҳимоячининг қўпол хатосидан кейин мезбонлар учинчи голни уришди.
-
52'Улуғбек Олимов ўрнига Исмоилжон Ҳошимов майдонга тушди.
-
49'Иккинчи бўлим меҳмонларнинг ҳужумлари остида бошланди. Дастлабки 4 дақиқа ичида Оқ-тепа футболчилари иккита қулай имкониятга эга бўлди. Биринчисида, Абдулатиф Абдуқодиров зарба беришни кечиктириб юборгани учун хавф бартараф бўлган бўлса, иккинчисида, кетма-кетма зарбалар ноаниқ чиқди.
-
46'Жамоалар таркибида ўзгариш: Оқ-тепада Илдар Магдеев ва Сардорбек Соибов ўрнига Берумий Абдунабиев ҳамда Шоҳжаҳон Ҳасанов ҳаракат қилса, мезбонлар сафида битта ўзгариш: Бекзод Махпиралиев ўрнига Шарифжон Мирзаев майдонга тушди.
-
46'Иккинчи бўлим бошланди!
-
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
-
45'Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.
-
44'Абдулатиф Абдуқодировнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
-
40'УҲ! Майдон эгалари юз фоизлик имкониятни кўкка совурди. Жарима майдони ичига чап қанотдан етказиб берилган тўп ҳимоячилардан ўтиб кетди. Ҳужумчи тўпга оёқ қўйганди. Озгина хато. Дарвозабон вазиятни назорат қилишга кечиккан эди
-
38'Зафаржон Қорақулов 20 метрлардан белгиланган жарима тўпини жуда ноаниқ бажарди.
-
30'Ҳимоячи Анвар Раҳимов ва дарвозабон Акром Хўжаев бир-бирларини тушунмаслиги оқибатида Зоҳиджон Исмоилов жамоасининг иккинчи голини урди.
-
29'Ҳакамнинг қарорларига эътироз билдирган Суҳробжон Саримсоқов огоҳлантирилди.
-
27'Ўнг қанотда ҳимоячиларнинг хатосидан кейин дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Зоҳиджон Исмоилов мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
-
24'ЭҲҲЕ! Сардорбек Соибов деярли бирга-бирга вазиятни кўкка совурди. Чап қанотда тўпга эга чиққан футболчи қарор қабул қилишга кечикди. Ҳимоячи қуршовида йўллаган зарбасини дарвозабон осонлик билан бартараф қилди.
-
19'Ўйин "жонланди". Ҳар иккала жамоа ҳам тезкорлик билан ҳужум уюштирмоқда. Бироқ ҳужумлар жарима майдони атрофида тўхтаб қолмоқда.
-
14'ЭҲҲЕ! Зафар Қорақулов ўзига-ўзига вазият яратди. Аммо жарима майдони ичида дарвозабон қаршисида ёлғиз қолиб, йўллаган зарбасини Пахриддинов муштлари билан уриб юборди.
-
12'Дарвозаларга зарба берилаётгани йўқ. Ўйин темпи паст.
-
8'Кураш асосан майдон марказида кечмоқда.
-
5'Жамоалар бир-бирларини ўрганишмоқда. Меҳмонлар асосан майдонга мослашишга ҳаракат қилмоқда.
-
1'Учрашув бошланди.
-
Захирадагилар: Суҳайл Жумабоев, Нодирбек Ибрагимов, Берумий Абдунабиев, Шоҳжаҳон Ҳасанов, Расулжон Раҳмонбердиев, Отабек Аҳмаджонов.
-
“Оқ-тепа”: Акром Хўжаев, Араик Бобоев, Достон Абдураҳмонов, Анвар Раҳимов, Мирзакамол Камолов, Сардорбек Соибов, Зафаржон Қорақулов, Арслонбек Элбеков, Суҳробжон Саримсоқов, Илдар Магдеев, Абдулатиф Абдуқодиров.
-
Захирадагилар: Жасурбек Абдуллаев, Шарифжон Мирзаев, Шаҳбоз Абдураҳмонов, Шаҳбоз Шаробиддинзода, Муҳиддин Мамасолиев, Исмоилжон Ҳошимов, Давлатбек Ёрбеков.
-
“Ёзёвон-Лочинлари”: Алишер Пахриддинов, Ёқутжон Эралиев, Умиджон Ҳошимов, Зоҳиджон Исмоилов, Бунёд Абдуманнонов, Бекзод Махпиралиев, Улуғбек Олимов, Бобуржон Расулов, Ҳабибулло Буватоев, Жасуржон Саидов, Аҳмаджон Рўзибоев.
-
Ассалому алайкум! Ўзбекистон Биринчилигининг 6-туридан ўрин олган "Ёзёвон-Лочинлари" - "Оқ-тепа" жамоалари ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляция билан шу саҳифада танишиб боришингиз мумкин.
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди