

26 ёшли футболчи янги жамоасига ёзда текинга қўшилади.
Мавсум охирида футболчининг мюнхенликлар клуби билан шартномаси тугайди. У таклиф қилинган молиявий шартлардан қониқмагани учун шартномани узайтириш борасида музокара олиб бора олмади.
Шунингдек, Зюленинг кетиш қарорига "Бавария"нинг у билан узоқ вақт алоқага чиқмагани таъсир кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, Никлас "Бавария"да бешинчи мавсумини ўтказмоқда.



