Зоммер "Интер"га ўтиш арафасида

Sherzod Nurmatov
15 июл 2023
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, "Бавария" дарвозабони Янн Зоммер "Интер"га ўтишга яқин турибди.

Манбага кўра, 34 ёшли швейцариялик посбон билан келишув 2025 йилнинг ёзига қадар ҳисоблаб чиқилади.

Зоммер 2022/23 йилги мавсум "Бавария" таркибида 25 та ўйинда қатнашиб, 8 та ўйинда дарвозани "қуруқ" сақлади ва 31 та гол ўтказиб юборди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira