UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  31 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0

"Зомин" Тожикистон жамоасини мағлуб этди Янгиликлар

"Зомин" Тожикистон жамоасини мағлуб этди

Про-лига “Б” гуруҳи ғолиби – “Зомин” жамоаси футболчилари куни кеча қўшни Тожикистоннинг “Истарафшон” клуби билан ўзаро куч синашди.

“Истарафшон” – Тожикистон миллий чемпионатининг олий лигасида дебют мавсумини ўтказмоқда. Айни пайтда мазкур жамоа 6-поғонани эгаллаб турибди. Халқаро мақомга эга мазкур қарама-қаршилик “Янгиер” стадионида бўлиб ўтди. 

Учрашувни кўтаринки кайфиятда ўтказган Жаҳонгир Жиямуродов шогирдлари 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Баҳснинг якуний натижаси бундан-да йирик кўринишга эга бўлиши мумкин эди. Аммо биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Жонибек Кўчимов белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмаган. Таъкидлаш жоизки, “Зомин” жамоаси мураббийи, яқин ўтмишнинг тезкор футболчиларидан бири Жаҳонгир Жиямуродов иккинчи бўлим ўрталарида захирадан майдонга тушди. 

Айнан унинг аниқ узатмаларидан сўнг, меҳмонлар дарвозаси уч бор ишғол этилган. Қўлга киритилган ушбу ғалаба “Зомин” жамаоаси футболчиси Абдумутал Турсунқуловга муносиб “тўёна” бўлди, дейиш мумкин. Шу куни Абдумутал ўзининг никоҳ тўйини нишонлаганди. 

“Зомин” (Ўзбекистон) – “Истаравшон” (Тожикистон) – 3:0. Янгиер шаҳри.

“Зомин”: Жавоҳир Комилов, Шоҳзамон Ҳайруллаев, Вусал Магеррамов, Шерзод Жалилов, Асил Мансуров, Достон Баҳромов, Аваз Суюндиқов, Жонибек Кўчимов, Дурбек Камолов, Отабек Аҳмаджонов, Азамат Розиқов

Захирадан тушганлар: Жаҳонгир Жиямуродов, Шоҳжаҳон Аббосов, Достон Тошматов, Элдор Каримов, Азиз Аҳмедов, Фарруҳ Ходжибеков, Жасур Турдалиев, Давлат Ҳайдаров.

Голлар: Шоҳжаҳон Аббосов, Достон Тошматов (2та)

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика