UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  1 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  23 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  8 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  4 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  21 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  39

"Зомин" ўз гуруҳи чемпионига айланди Янгиликлар

"Зомин" ўз гуруҳи чемпионига айланди

Яқин ўтмишнинг энг тезкор футболчиларидан бири Жаҳонгир Жиямуродовга ортиқча таъриф беришга ҳожат бўлмаса керак.

Ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислар қалбидан жой олган. Жаҳонгир Жиямуродов футболчилик фаолияти давомида "Машъал", "Насаф", "Олмалиқ" ва "Нефтчи" клубларида тўп сурган. Таъкидлаш жоизки, у “Насаф” таркибида янада “порлади”, ҳақиқий етук футболчи сифатида шаклланди. Машғулотдаги тинимсиз меҳнатлари эвазига мунтазам равишда “аждарлар”нинг асосий таркибидан муқим ўрин олиб келди. 

2011 йилда эса "Насаф" билан ОФК Кубогида ғолибликни қўлга киритган. Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари унинг ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бундай дейишимизга асосларимиз етарли. Аслида, Жаҳонгир Жиямуродов Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида туғилиб, миллионлар ўйинининг ўзига хос сир-асрорларини ўрганган бўлса-да, Қашқадарё футболида камол топди. Мураббийлик соҳасида эса Жиззах заминида илк қадамини ташлади. У ҳали ҳам яшил майдонда жавлон уриб тўп тепиши мумкин эди. Аммо, фаолияти давомида олган жароҳатлар катта футбол билан барвақт хайрлашишга мажбур этди. 

Жорий йилнинг бошида Жиямуродовга Ўзбекистон ПРО - лигаси иштирокчиси "Зомин" клубидан таклиф тушади ва у бош мураббий сифатида иш бошлайди. Тўғри, унинг мураббийлик бобидаги илк расмий ўйини омадсиз кечди. Жумладан, "Оқ-тепа"га қарши кечган баҳсда 1:2 ҳисобида имконият бой берилди. Мазкур мағлубиятдан етарли чиқарган Ж.Жиямуродов бошчилигидаги "Зомин" жамоаси аъзолари Ўзбекистон Про-лигасининг "Б" гуруҳида жорий йилги мавсум учрашувларини кўтаринки кайфиятда ўтказиб, биринчилик якунланишига икки тур қолганида муддатидан олдин 45 очко жамғарган ҳолда, гуруҳ чемпионига айланди. 

Ёш мутахассис бошчилигида “Зомин” жамоаси ўз тарихида илк бор халқаро ўртоқлик учрашувларда иштирок этди. Бир йил оралиғида қилинган меҳнат зое кетмади. Унинг таъкидлашича, “Зомин” барча диққатини ўтиш турнирига қаратади ва унда фақат ижобий натижа учун курашади. Нима бўлганда ҳам  ҳаммасини вақт кўрсатади. Яна бир гап. Тўғри, “Зомин” ўз минтақасида тенгсиз топилди. Аммо ушбу клуб ўз уй ўйинларини Зомин шаҳрида эмас, балки бутун мавсум “Янгиер” стадионида ўтказганини аксарият мухлислар билмаса керак. Айни пайтда “Зомин” стадионида қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳанузгача олиб борилмоқда. 

Жамоанинг ўз ишқибозлари қаршида тўп суриши ҳамон сўроқ остида қоляпти... Афсуски, “Зомин” ўзининг ўзга шаҳардаги бир йиллик саргузашти мобайнида етарлича муаммоларга дуч келди. Гоҳида транспорт, баъзида ётоқхона, бошқа ташкилий масалалар ва ҳоказо...

Сўнгги сўз ўрнида: Ж.Жиямуродовнинг мураббийлик бобидаги илк мавсуми омадли интиҳо топди. Фурсатдан фойдаланиб, “Зомин”  жамоаси аъзоларини, мураббийлар штабини, жамоанинг ашаддий ихлосмандларини қўлга киритилган улкан ғалаба билан самимий қутлаб қоламиз. Ўйлаймизки, келаси мавсумда ҳам Ж.Жиямуродов қўл остидаги жамоа аъзолари ўзларининг чиройли, мазмунли ва ҳужумкор ўйинлари билан ишқибозлар олқишига сазовор бўлишади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика