UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15

“Зомин” футболчилари олий лига клубларида қизиқиш уйғотмоқда Янгиликлар

“Зомин” футболчилари олий лига клубларида қизиқиш уйғотмоқда

Теглар :  Зомин
Якунига етган биринчи лигада 5-ўринни эгаллаган “Зомин”нинг айрим етакчи ўйинчиларига харидорлар бор.

Ишқибозлар яхши билса керак, зоминликлар таркибида бу йил ўз вақтида ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларида ўйнаган футболчилар тўп тепди. Хусусан дарвозабон Шохруҳ Эшбўтаев, ҳимоячилар Асилжон Мансуров ва Азамат Абдуллаев. Бу йил ўзини кўрсатишга эришган яна бир қатор маҳаллий футболчиларга олий лиганинг айрим клубларидан таклиф бўлган. Жумладан иқтидорли посбон Эшбўтаевга “Машъал” жиддий қизиқиш билдиргани хусусида маълумот олдик. Бизнингча “газчилар” дарвозабони Санжар Қувватов кейинги фаолиятини Малайзияда давом эттирадиган бўлса, у холда катта эхтимол билан Шохруҳ “Машъал” билан шартнома имзолайди.
Шунингдек Азамат Абдуллаев ҳам олий лига жамоаси йиғинига бориб ўзини синаб кўриши ҳақида мураббийларни огоҳлантирган. Исломбек Бийтўраев билан Сардор Иномжонов эса “Металлург”га кўрикдан ўтиш учун борадиган бўляпти.

“Зомин” бош мураббийи Асқар Умаровнинг айтишича, жамоа айни дамда таътилда. Кейинги мавсум режалари аниқ эмас. Январь ойининг иккинчи ярмидан тайёргарлик бошланиши кутилмоқда.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика