UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28Olamsport: Боксчиларимизнинг бугунги жанги, Қодиров ўғлининг шубҳали ғалабасига изоҳ ва бошқа хабарлар  0 15:28Ламела "Тоттенхэм"дан кетишга тайёр  0 15:21Сўнгги дақиқалар қадри ёхуд "Машъал" - "Металлург" учрашувидан галерея  0 15:07"Тезкор студия". АГМКдан ажойиб камбэк ва тарихий ғалаба ҳақида  2 15:04Азар, Пепе, Кейта — "Лилль" тарихидаги энг қиммат сотувлар  2 14:51Ла Лига. "Атлетико" "Уэска"га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди, бу сафар ҳам рўйхатда Суарес ва Феликс йўқ  0 14:34Флорентино Перес: "Клоппга Вальдебебасдаги базамиз ёқмаганмиди?"  13 14:05Модрич "Реал" билан шартномани узайтирди  1 13:41Ла Лиганинг 14-ўриндаги клуби Моуриньюни жамоага таклиф этишга тайёр  4 13:36Интервью. Марко Путинчанин: “Мухлиссиз стадионда ўзимни ўртоқлик ўйинида қатнашаётгандек ҳис қиламан”  7 13:33"Пахтакор"нинг мавсумлар оралиғидаги 3 хатоси  44 13:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:10“Насаф” – “Рубин” учрашувига кириш бепул  12 12:55"Ювентус" Куадрадога янги шартнома таклиф қилади  3 12:30Умуртқаси синган афсонавий ўйинчи 39 ёшда!  10

Зоирбек Жўрабоев: “Тожикистонда ҳам “Навбаҳор” мухлислари кўп” Янгиликлар

Зоирбек Жўрабоев: “Тожикистонда ҳам “Навбаҳор” мухлислари кўп”

2018 йили “Металлург”даги қисқа фаолияти давомида кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси Зоирбек Жўрабоевдан “Интерфутбол”газетаси мухбири интервью олди.

Суҳбат давомида тожикистонлик футболчи юртимиз футболи, шунингдек, “Навбаҳор” ва унда тўп сураётган ватандоши, жамоамизнинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбе борасида ҳам тўхталиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, Зоирбек “Навбаҳор”да 2019-2020 йилларда ўйнаган Амирбек Жўрабоевнинг укаси.

Қуйида ўша суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Ўтган йил сизни “Истиқлол” сафида кўрдик. Билишимизча, ҳозир ҳам душанбеликлар билан биргасиз, шундайми?

- Ҳа, ҳамон “Истиқлол”даман. Жамоа билан яна 1 йиллик шартномам бор. Бизда 11 февраль куни футбол федерацияси кубоги старт олди ва айни пайт мазкур мусобақада иштирок этяпмиз. Шунинг баробарида мавсумолди йиғинлари ҳам режа асосида давом этяпти. Яқин орада машғулотлар Туркияга кўчади. Мақсад - ОЧЛга пухта тайёргарлик кўриш.

- Карантин шароитида ўтган 2020 йилги мавсум шахсан сиз учун қандай кечди?


- Умумий хулоса чиқарганда, ҳаммаси яхши бўлди. Зеро, “Истиқлол” билан чемпионликни тантана қилдик, ўзим етарлича ўйинларда майдонга тушдим. Бироз ёқмаган томони - бу ўйинларнинг мухлисларсиз ўтказилгани. Лекин ижобий воқеликлар ҳам талайгина. Масалан, карантин туфайли кўплаб миллий чемпионатлар тўхтаб қолди, бизда эса ўйинлар давом эттирилди. Натижада ҳаттоки, Европа мамлакатларида ҳам Тожикистон футболини кузатишди.

- “Истиқлол”нинг ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичидаги рақиблари анча жиддий. Бўлажак учрашувлар ҳақида нима дея оласиз?


- Ҳа, ниҳоятда кучли жамоалар билан бир гуруҳга тушдик. Мисол учун, Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клуби ОЧЛнинг доимий фаворити ҳисобланади. “Шабаб Ал-Аҳли” ҳам таркибини савияли футболчилар билан бойитиб бормоқда. Жумладан, яқинда ҳамюртингиз Жалолиддин Машарипов, қолаверса, қитъамиздаги яна бир номдор футболчи Умар Абдулраҳмон ҳисобига кучайди. Гуруҳдаги 4-рақиб саралаш босқичидан кейин маълум бўлади - АГМК ёки “Ал-Гарафа”. Шахсан мен гуруҳимизга Олмалиқ клуби қўшилиши тарафдориман. Зеро, ОЧЛда Марказий Осиёдан қанча кўп жамоа қатнашса, шунча яхши - бу минтақа футболи ривожига қўшимча туртки бериши тайин.

- 2018 йили “Металлург”да чакки ўйнамадингиз. Ўшанда мутахассислар ўзбек футболида узоқ вақт қолишингизни тахмин қилишганди. Бироқ кейинги мавсум “Истиқлол”га қайтдингиз. Бунга бирор жиддий сабаб бормиди ёки...?


- Тўғриси, масала моҳиятини ипидан игнасигача айтолмайман. Ўйлашимча, “Металлург”да дарҳақиқат, яхши ўйнаганман. Ҳаттоки, 2019 йилги мавсумга тайёргарлик кўриш жараёнида клубнинг Туркиядаги йиғинида ҳам иштирок этдим. Бироқ у ерда айрим масалаларда муаммолар юзага келди ва жамоа раҳбарияти амалдаги шартномани бекор қилиш таклифини ўртага ташлади. Яширмайман, олдимда Ўзбекистоннинг бошқа клубларига ўтиш варианти ҳам бор эди, аммо янги уйланганимни ўйлаб, барча таклифларга рад жавоби бердим. Қисқаси, “Истиқлол”га айнан оилавий сабаб билан қайтдим.

- “Металлург”даги фаолиятингиз давомида ўзбек футболи билан яқиндан танишдингиз. Айтингчи, икки мамлакат футболидаги асосий фарқ нималарда кўзга ташланади?


- Тан олиш керак, ҳозирча ўзбек футболи нисбатан олдинда. Муҳими, Тожикистон футболи ҳам охирги йилларда яхшигина олдинга силжиди. Буни миллий жамоамиз қайд этаётган натижалар ҳам кўрсатиб турибди.

- Тожикистон термаси вакили Эҳсони Паншанбе “Навбаҳор”да муносиб тўп сурмоқда. Мамлакатда у ва “Навбаҳор” ҳақида қандай фикрдалар?


- Ҳа, “Навбаҳор” сўнгги икки йилдан буён тожикистонлик футболчиларга эътибор қаратмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, тожикистонлик мухлисларда “Навбаҳор”га қизиқиш анча ортди, ҳамюртларим жамоа ўйинларини кузатиб боришмоқда. Ўтган йил Наманганда акам Амирбек Жўрабоев ҳам тўп сурди. Энди Эҳсони чакки таассурот қолдираётгани йўқ. Унга ва жамоасига янги мавсумда омад тилайман, албатта, “Навбаҳор”ни кузатишда давом этамиз.

- Билишимизча, Эҳсони билан яхши муносабатда экансиз. Хўш, унинг “Навбаҳор”даги фаолиятини қандай баҳолайсиз?


- Ҳа, Эҳсони энг яқин дўстларимдан бири, иккимиз жуда яхши чиқишамиз. Дейлик, у билан мунтазам равишда гаплашиб турибман. Терма жамоамизнинг охирги йиғинида ҳам вақтни асосан бирга ўтказдик. Шахсий фикримча, Эҳсони “Навбаҳор” сафига қўшилиб, тўғри қилди. Ҳар ҳолда, унинг ўйинида яққол ўсиш сезилди. Ўйлайманки, дўстим янги мавсумда янада кучлироқ ўйнаб, жамоаси етакчилари қаторига киради.

- Бу йил Ўзбекистон вакилларидан “Насаф” ёки АГМК ОФК кубогида Тожикистоннинг “Хўжанд” клуби билан битта гуруҳда баҳс олиб боради. Бу жамоа ҳақида кенгроқ маълумот бера оласизми?

- “Хўжанд” сўнгги 3-4 йилда миллий биринчиликда совринли ўринни эгалламоқда. ОФК кубогида иштирок этиш тажрибаси ҳам етарли. Адашмасам, “Хўжанд” мазкур турнирда жами 6 марта қатнашган. Жамоа бу йил ҳам таркибини анча кучайтириб олди назаримда. Умуман, ўйлайманки, хўжандликлар халқаро турнирда дуч келган рақибга муносиб қаршилик кўрсата олишади.

- Ўзбек тилида жуда равон гаплашяпсиз. Бу тилни қачон ўргангансиз?

- Менимча, Тожикистон аҳолисининг чамаси 30 фоизини ўзбеклар ташкил этишади. Жумладан, биз ҳам ўзбеклар оиласиданмиз. Аждодларимиз бу ерга тахминан 100 йил олдин кўчиб келишган экан. Хуллас, ўзбек тилини билишимнинг ғайриоддий томони йўқ.

- Ҳозир Тожикистон миллий жамоасини ҳамюртимиз Усмон Тошев бошқармоқда. Айтингчи, унинг фаолияти ватандошларингизни қаноатлантиряптими, мухлисларнинг умумий муносабатлари қандай?


- Мухлислар қараши ҳамиша бир хил - жамоа ғалаба қозонса, мураббий яхши, акс ҳолда, у ёмон... Шахсий фикримга келсак, терма жамоамиз Усмон Тошев қўл остида ўсишга эришди. Тўғри, ўртоқлик учрашувларида мағлубиятлар кузатилди, лекин рақиблар кучли эди. Масалан, охирги учрашувларда БАА, Баҳрайн ва Иордания термалари билан ўйнадик.

- Умуман олганда, Тошев Тожикистон термасида нималарни ўзгартирди, маҳаллий мураббийлардан фарқли томонлари бор эканми?


- Усмон ака жамоага тотал футбол услубини сингдиришга уринмоқда. Демоқчиманки, у жамоа ўйинига янгича услуб олиб кирди. Айнан Тошев қўл остида асосан узатмалар орқали ўйнашни янада яхшироқ ўзлаштирдик. Бундан ташқари, мураббийимиз қайси рақибга дуч келишдан қатъий назар, ўз ўйинимизни кўрсатишимизни талаб қилмоқда ва бу борада ҳам ижобий ўзгариш йўқ эмас.

- “Металлург”нинг ўтган йилги ўйинларини кузатдингизми? Собиқ жамоангиз ҳақида фикрингиз қандай?


- “Металлург”дан кетганимга анча бўлганига қарамай, ҳамон жамоа натижаларини имкон қадар кузатиб боряпман. Адашмасам, “Металлург” қаторасига 2 йил 5-ўринни эгаллади. Шуни назарда тутсак, ўтган йилги натижа бироз пасайди. Ҳар ҳолда, мен ўйнаган даврда жамоа олдига камида кучли олтиликка кириш вазифаси қўйиларди. Ўтган мавсум эса жамоа буни уддалолмади.

- Ўзбек футболида сизга ёқмаган жиҳатлар ҳам бўлганми?

- Йўқ, бундай ҳолатларга дуч келмаганман, тўғриси, эслолмайман. Менимча, ҳаммаси жойида эди.

- Ўзбек мухлисларига тилакларингиз...


- Уларга айтадиганим - хоҳ терма жамоа, хоҳ клуб бўлсин, яхши-ёмон кунларда футболчиларни бирдек қўллаб-қувватлашсин. Зеро, ҳар бир футболчи аввало, мухлисларни қувонтириш учун ўйнайди ва уларнинг далдаларига эҳтиёж сезади.



РЕКЛАМА



Рейтинг: +20   

Фикрлар

+14   
28 фев 18:37:04
А.А
Nasaf_Chelsi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ukam paxtaniham zor qòyarkansan Navbahor nimani qoyillatdiki unga xalqaro miqqoyosda muxlislik qiladilar
УФА ПФЛ холис булса кейин курасан нима каромат курсатишини Навбахорни.
+11   
28 фев 18:31:53
Barkamol2017
Nasaf_Chelsi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ukam paxtaniham zor qòyarkansan Navbahor nimani qoyillatdiki unga xalqaro miqqoyosda muxlislik qiladilar
Мактаган булса мактабдида сизга Нима вахима киламиз, бизни навбахорни бу йилдан умидимиз куп, колаверса узингизни халол уйнайдиган насаф камандангизга хам омад булсин, сизга эса мухлислик бобида куч кувват тилайман,
+10   
28 фев 18:38:06
Solikxan
Nasaf_Chelsi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ukam paxtaniham zor qòyarkansan Navbahor nimani qoyillatdiki unga xalqaro miqqoyosda muxlislik qiladilar
Seni nima ishing bor uka quylaringni boq
+9   
28 фев 18:43:40
Seoul
ЛЕКИН ТАН ОЛИБ АЙТИШ КЕРАК НАВБАХОР КАТТА КЛУБ ВА ИНТРИГА.
+9   
28 фев 18:39:32
Solikxan
Farrux Mirzayev Yusufjonovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
30000 MUXLIS KIRSAYAM BIR TIYIN FOYDASI TEGMAYDIGAN KAMANDA
Agar Navbahor bulmasa chempionat bir tiyin i seni gaping ham uzing ham bir tiyinsan
+7   
28 фев 18:36:16
G‘alaba
Exsoni mexnatkash fudbolchi. Bu fudbolchini Navbahorda bo'lishi klub uchun xam o'zi uchun foydali.
+7   
28 фев 18:33:19
G‘alaba
Xar qanday xolatdayam Navbahorga muxlislik qilaveramiz. Chunki men tug'ilgan xudud.
+6   
28 фев 19:02:42
Тудалик
Nasaf_Chelsi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nima qildi ufa pfl sani kamandanga òzi dalbayob murabbiy otmmay qolgan qariyalani yiģsa jamoanga Navbahor deb jar solasanla shunga arziydimi jamoang
Насафга мухлислик килавер,Навбахорга осилма.Насаф фабрика,хар яхши уйинчисини жамоалар олиб куяди,бизда академия ЗУР деб жар соласанлар. 2002 йилларда Навбахор уйинчилари Билан кушиб мураббийигпча олиб кетган уша сизни вилоятингиз жамоаси Машалмидией.Бир канча вйинсилари пахтакорга утган.Насаф Навбахор бвлишига хали аааанча бор.Шундай экан факат жим-жим.
+6   
28 фев 18:46:22
Nozimboy
Farrux Mirzayev Yusufjonovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
30000 MUXLIS KIRSAYAM BIR TIYIN FOYDASI TEGMAYDIGAN KAMANDA
Узиг бир тигинсан
+5   
28 фев 19:09:32
Abdulaxad.
Farrux Mirzayev Yusufjonovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
30000 MUXLIS KIRSAYAM BIR TIYIN FOYDASI TEGMAYDIGAN KAMANDA
Инсоф бермаса кийин албатда. Кизик сизга бир тигин лекин унда нима бор Навбахор хакидаги маълумотлар оарасида . Доим салбий фикр билан узингизни хавола этасиз..
+5   
28 фев 18:35:50
А.А
Farrux Mirzayev Yusufjonovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
30000 MUXLIS KIRSAYAM BIR TIYIN FOYDASI TEGMAYDIGAN KAMANDA
Навбахор ва унинг мухлислари булмаса узб чемпионати бир тийин. Сизлар тушингизда хам курмайсиз стадионингиз тулишини.Шундай экан тиииииисссс.
+4   
01 мар 01:45:23
БАРСА МАН Ю
Nasaf_Chelsi фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Stadionga futbolni tushunmaydigan qòylarni qamab qoysaham 1.5 soat turib beradi ahmoq osha òyin stadion tòldirishga arziydini
Качон одам бупколишдинг чупон ота
+4   
01 мар 01:42:05
БАРСА МАН Ю
Farrux Mirzayev Yusufjonovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
PAXTAKORNI YOMONLAB GAPIRGAN U XATTO AKA UKAM BULSAYAM YOMON KURAMAN MAN NAMANGANLIMAN LEKIN FUTBOLDAMAS MAN PAXTAKORNI KECHA YO BUGUNMAS 23 YILDAN BERI MUXLISIMAN
К.....к бошига кимга мухлис булсанг хам сани гапинг мени к.....к гим эшитингми ааааааааа........ латта
+4   
01 мар 01:38:42
БАРСА МАН Ю
Farrux Mirzayev Yusufjonovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
BIZ CHUSTNI BIR CHETIDAN MUXLISLIK QILADIGAN 3 4 KISHI BOR AGAR IMKON BULGANDA KERAK BULSA MILIONTA UYINGA KERAK BULSA XITOYGA BORARDIK LEKIN ILOJI YOQ SENLAR AVAL OSIYOMAS UZBEKISTONI YUTISHNI XAVAS QIL MAN MUXLIS BULGANIMDAN BERI NAVBAXOR 3 NI ZURG'A OLADI
Сен уша кишлокдан чиколмайсан дабба
+4   
28 фев 22:23:47
Mega gaz oil
Farrux Mirzayev Yusufjonovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
30000 MUXLIS KIRSAYAM BIR TIYIN FOYDASI TEGMAYDIGAN KAMANDA
Ах коронавирус, Навбахор темасида яна санми ғаламис, Навбахор мухлислари сени бирор нарса қилиб қўймаганми, вилоятингни жамоасини нимага кўролмайсан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика