UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Зоир Тўрақулов: “Нохуш анъанани бузишга ҳаракат қиламиз” Янгиликлар

Зоир Тўрақулов: “Нохуш анъанани бузишга ҳаракат қиламиз”

Ўзбекистон XXV миллий чемпионати 3-тур доирасидан ўрин олган “Металлург” ва “Шўртан” жамоалари ўртасидаги учрашувдан аввал “Оқ бўрилар” бош мураббий Зоир Тўрақулов қуйидаги фикрларини билдириб ўтди:

-  Чемпионатда шунчаки ўйинлар бўлмайди. Ҳар бири муҳим ва аҳамияти жиҳатидан юқори даражада туради. Айнан “Металлург” билан бўлажак учрашув ҳам бундан мустасно эмас. Жиддий тайёргарлик кўрдик. Иккинчи турдан кейин юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Гарчи, дастлабки турларда омадсизликка учраган бўлсак-да, йигитларнинг руҳий тайёргарлиги, кайфияти яхши. Негаки, бу ҳали бошланиши. Мағлубиятлардан фожеа ясашга ҳаққимиз йўқ. Футболчиларимиз буни яхши тушунишади ва шу боис, ўз ишларига профессионализим нуқтаи назаридан ёндошишмоқда.

-  Зоир ака, кўпчиликка сир эмас, “Металлург” жамоаси ғузорликларга ноқулай рақиб саналади...
-  Фикрингизни тушундим. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Бу борада шундай демоқчиман: ҳар қандай рақибни ҳурмат қиламиз. “Металлург” ҳам мамлакатимиз футболида ўз ўрни, обрўси ва мавқеига эга жамоа. Лекин биз Бекободга яхши натижа қайд этиш учун келяпмиз. Қолаверса, ўша нохўш анъанани бўзишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика