UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Эшитдик-да! "Шўртан" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 16:10Про лига. "Олимпик" – "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 15:40ОКМК – "Андижон" ва "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳсларида ишлаган ҳакамлар номуайян муддатга четлаштирилди  18 15:11"Манчестер Юнайтед" 25 ёшли вингерни 70 млн еврога сотиб олишга тайёр  1 14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  18 14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:02Слот "Ливерпул"нинг ёзги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб беради  6 13:35"Динамо" 7 йилдан сўнг уйига қайтган "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  1 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  75 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  5 11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  5 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  5 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  9 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2

Зоир Тўрақулов: "Биз бугун ўз ўйин услубимизни кўрсатамиз" Янгиликлар

Зоир Тўрақулов: "Биз бугун ўз ўйин услубимизни кўрсатамиз"

Хабарингиз бор, бугун олий лиганинг 5-тур доирасидаги учрашувлардан бири, Наманган шаҳрида, Наманганнинг “Навбаҳор” ва Ғузорнинг “Шўртан” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Анъанага кўра, ҳар бир учрашувдан олдин жамоамиз бош мураббийи – Зоир ака Тўрақуловнинг ушбу ўйиндан олдинги фикрлари билан қизиқдик.

-  “Шўртан”нинг янги мавсумдаги муваффақиятсиз старти-ю, “Навбаҳор”нинг кучи ва ушбу учрашувнинг аҳамияти ҳақида ортиқча гапиришнинг ёки қандайдир фикр билдиришнинг ҳожати йўқ. Ўзимизнинг жамоа ҳақида тўхталадиган бўлсам, йигитларнинг кайфияти кўтаринки даражада. Шу сабабли, бугун ҳеч иккиланмай жорий чемпионатдаги шу кунгача учраб келган омадсизлигимизга чек қўямиз дея оламан. Рақибимизга ўз ўйин услубимизни кўрсатамиз.

-  Фурсатдан фойдаланиб, “Шўртан” жамоасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган, клубимизнинг бош ҳомийси ҳисобланмиш “Шўртаннефтгаз” МЧЖга нафақат футболчи ва мураббийлар, балки барча муҳлислари номидан ҳам ўз миннатдорчилигимизни изҳор этмоқчиман. Уларнинг бизга билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз, - дейди Тўрақулов.

“Шўртан ПФК” матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика