UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  0 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  1 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  6 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  21 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  48 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8

Зоҳир Қўзибоев: “Андижон”ни жамоавий ўйин эвазига ютдик” Янгиликлар

Зоҳир Қўзибоев: “Андижон”ни жамоавий ўйин эвазига ютдик”

Кеча олий лига дебютантлари “Андижон” – “Машъал” ўртасидаги баҳсда меҳмонлар кичик ҳисобда ғалабага эришди.
Учрашувдаги ягона гол муаллифи Зоҳир Қўзибоевдан поёнига етган ўйин ҳақида фикрларини сўрадик.

- Жамоангиз учинчи турга келиб чемпионатдаги илк ғалабасига эришди. Аввало шу “Андижон”га қарши кечган ўйин ҳақида нима дейсиз?
- Нима десам бўлади? “Андижон” ҳам биз ҳам оғир вазиятда эдик. Шу боис ҳар иккала жамоага ҳам бугун фақат ғалаба керак эди. Сафарда ўйнашимизга қарамай олдимизга фақат ғалаба қозониш вазифаси қўйилганди. Буни бажариш учун бутун жамоа бўлиб охирига қадар астойдил курашдик. Худога шукур уринишларимиз зое кетмади. Кейин шуни айтиб ўтиш керакки, майдоннинг холати талаб даражасида бўлмагани ҳам биз футболчиларга қийинчилик туғдирди. Комбинацион ўйин кўрсатиб бўлмасди. Шунга қарамай муҳими уч очкони қўлга киритдик.

- Ўтган йили ҳам “Машъал” сафида “Андижон”га қарши ўйнагансиз. Рақиб бу сафар кучсиз ўйнадими ёки “Машъал” кучли ўйнадими?
- Йўқ, мезбонларни кучсиз деб бўлмайди. Улар ҳам ўз мухлислари қаршисида ўйнаб ғалаба қозониш учун астойдил ўйнади.

- Биринчи лигада ҳам ўтган йили 1:0 ҳисобида ғалаба билан қайтгандинглар. Айтингчи бу сафар нимани ҳисобига ғалаба қозондинглар?
- Бунда мураббийимизнинг берган аниқ кўрсатмаларини тўғри бажара олганимизни айтган бўлардим. Қолаверса ўзингиз ҳам кўрган бўлсангиз бизда жамоавий ўйин яхши шаклланган. Учрашув сўнггига қадар барча ғалаба учун астойдил меҳнат қилди.

- Учрашувдан олдин “Андижон” дарвозасига гол уришингизни сезганмидингиз?
- Ҳужумчи бўлганим учун ҳам ҳар бир баҳсда гол уришга ҳаракат қиламан. “Андижон” билан ўйинда ҳам гол киритиб, жамоамга ғалаба келтиришни ўйлагандим. Бунда жамоадошларимнинг ҳам ҳисса катта деб ўйлайман.

-  Бу йил элитада дебют мавсумингизни ўтказмоқдасиз. Олий лига ҳақида нима дейсиз?
- Тўғри, бунгача асосан биринчи лигада ўйнаганман. Бу йилдан бошлаб эса олий лигада ўйнамоқдаман. Бу лигалар ўртасидаги савия катта фарқ қилади. Албатта олий лигада ақлли футбол кўрсатилади. Учрашувлар ҳам осон бўлмайди.

- Ортда қолган учта ўйинда ҳисобингизга иккита гол ёздириб қўйдингиз. Мавсум давомида нечта тўп киритишни режалаштиргансиз?
- Мавсум аввалида ўз олдимга шахсий мақсадлар қўйганман. Унга кўра бу йил ҳам тўпурарлар қаторида юришга интиламан.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика