UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  1 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  0 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  0 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  2 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  13 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   9 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  1 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  9 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  8 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  11 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  2 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  17

Зоҳир Пиримов: “Ҳимояда йўл қўйган хатоларимиз эвазига ютқаздик” Янгиликлар

Зоҳир Пиримов: “Ҳимояда йўл қўйган хатоларимиз эвазига ютқаздик”

Ўзбекистон Кубоги чорак финалидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Сурхон” (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар ярим ҳимоячиси Зоҳир Пиримовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

Ўйин ҳақида

- Ўйин тенг курашлар остида кечди. Биз ҳимояда йўл қўйган хатоларимиз эвазига ютқаздик. Биринчи бўлимда бизга агрессивлик етишмади. “Бунёдкор”га ўхшаган жамоаларга қарши баҳсларда биринчи бўлиб гол ура олмасанг, кейин қийин бўлади. Шу жиҳат бизнинг мағлубиятимизга сабаб бўлди. Танаффусдан кейин ўз даражамизда ўйнай бошладик. Афсуски, иккинчи маротаба тўп олиб чиқишимиз бизга қимматга тушди. 

- “Сурхон”нинг иккинчи голини уришига нима етишмади?

- Ўйлашимча, вақт етишмаслиги туфайли биз ўйинда иккинчи голимизни ура олмадик. Балки кўпроқ вақтимиз бўлганида “Бунёдкор” дарвозасини иккинчи маротаба ишғол қилган бўлардик. 

- Эндиликдаги жамоанинг мақсадлари қандай?

- Кубокдан чиқиб кетганимиздан кейин бор эътиборимизни Суперлиганинг қолган баҳсларига қаратамиз. Суперлигада қолиш учун курашмоқдамиз. Навбатдаги рақибларимиз ҳам оддий эмас. 200 фоиз куч билан ҳаракат қилмасак бўлмайди. Қолган ўйинларимизда ижобий натижалар кўрсатган ҳолда жамоамизни Суперлигада олиб қолмоқчимиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика