UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  5 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  106 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  11 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  34 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3

Зоҳид Нурматов: "Ўқиш ҳар томонлама фойдали ва қизиқарли ўтмоқда" Янгиликлар

Зоҳид Нурматов: "Ўқиш ҳар томонлама фойдали ва қизиқарли ўтмоқда"

Сайтимиз орқали аввал хабар берганимиздек, Тошкентда "А" мураббийлик лицензия учун ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда.
Унда жами 20 нафар мураббий таҳсил олмоқда. Хусусан "Навбаҳор" мураббийи Зоҳид Нурматов ҳам "А" лицензиясини қўлга киритиш илинжида ўқимоқда.

- "А" лицензиясига ўқиш 1 декабрдан бошланганди. Айтиш керакки, бу мен каби бошқа мураббийлар учун ҳам ҳар томонлама фойдали ва шу билан бирга қизиқарли ўтмоқда - дея гап бошлади Нурматов.

- Инструктор Ислом Аҳмедов биз учун янгилик бўлган дарсларни жуда яхши тушунтириб бормоқда. Шунинг учун ҳамма у кишини маърузаларини диққат билан тингламоқда.

- Ўқишда барчаси яхши. Керакли шароитлар яратилган. Турар жой, овқатланиш ва умуман "А" лицензиясига ўқиш учун тўлов 5 миллион 700 минг сўм атрофида бўляпти.

- Тўғриси, қайси мураббий ўқишга қандай тўлов қилгани менга қоронғу. Ўзим ҳозирча тўлиқ равишда тўлов қилганим йўқ. (кулиб) Балки менга ҳам клуб томонидан ёрдам қилинар.

- Мазкур курс 28 декабрга қадар давом этади. Насиб қилса шундан кейин "А" лицензиясини қўлга киритамиз.

- "Цементчи" жамоасига ўтишимни энди сиздан эшитиб турибман. Бу тўғрисида, ҳозирча ҳеч ким менга расман таклиф билан чиқмади. Қолаверса мен айни дамда мен "Навбаҳор"да бош мураббий Бахтиёр Ашурматовга ёрдам беряпман. Нима бўлишини вақт кўрсатади, - дейди Зоҳид Нурматов.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика