Зоҳид Абдуллаев "Нефтчи"дан кетди

Narzulla Saydullayev
5 май 2014, 11:46
Сўнгги кунларда "Нефтчи" диққат марказимизда бўлиб турибди. Маълумотларга кўра клубдаги ўзгаришлар давом этмоқда.
"Нефтчи"дан истеъфога чиқарилган Комилжон Мирзабоев яна Фарғона вилояти федерациясида иш бошлаган. Зоҳид Абдуллаев эса жамоадан кетишини билдирган. Худди шундай, Рўзим Аҳмедов ҳам клубдан кетиши мумкин.

Бу ўзгаришлар билан "Нефтчи" тўхтаб қолмаса керак. Афсуски у ерда чиройли ишлар бўлмаяпти. Клубдан кетганлар Мурод Исмоиловни тагига "сув" қуйиш операциясини ишлаб чиқишаётганлиги қулоққа чалиняпти.

Эҳ "Нефтчи", "Нефтчи"...

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia