UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  0 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  3 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  10 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  52 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчисини олиб келмоқчи  5

"Локомотив" Эронда мағлуб бўлди Янгиликлар

"Локомотив" Эронда мағлуб бўлди

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Зоб Аҳан" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.



ОЧЛ-2018
"B" гуруҳи. 2-тур
Исфаҳон, Эрон. "Фуладшаҳр" стадиони
"Зоб Аҳан" (Эрон) – "Локомотив" (Ўзбекистон) 2:0
Бош ҳакам:
Фу Минг (Хитой)
Қанот ҳакамлари: Ҳуо Веиминг (Хитой) ва Ванг Дексин (Хитой)
Тўртинчи ҳакам: Масуд Туфайлиеҳ (Сурия)
Учрашув комиссари: Анварул Ҳуқ (Бангладеш)
Ҳакамлар назоратчиси: Кадҳум Ауда Лазим Ал Саиди (Ироқ)
Голлар: Муртазо Табризи 47, - 1:0. Муҳаммад Ризо Ҳуссайни 90+2, - 2:0.
"Зоб Аҳан" - 12.Муҳаммад Рашид Мазаҳери, 34.Милад Фахриддини (33.Саттари, 73) 88.Ҳамид Буҳамдан, 6.Холид Шафиеи, 2.Муҳаммад Нежадмаҳди, 8.Қосим Хададифар (30.Маҳди Ражабзода, 79), 5.Гиорги Гвелсесиани, 7.Сайид Муҳаммад Ризо Ҳуссайни, 11.Муртазо Табризи (3.Муҳаммадзода, 90), 99.Кирос, 10.Бахтиёр Раҳмони

"Локомотив" -  1.Игнатий Нестеров, 4.Бобур Йўлдошев, 5.Кахи Махарадзе, 7.Садриддин Абдуллаев (22.Санжар Шоаҳмедов, 76), 8.Шерзод Каримов (27.Сардор Мирзаев, 67), 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев (99.Чо Сук Жэ, 87).

Огоҳлантиришлар: Икром Алибоев 37, Олег Зотеев 64.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+5. Учрашув якунланди. "Локомотив" сафарда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди

90+5. Зарба, тўп жонли деворга тегиб қайтди. 

90+4. Ражабзода жарима тўпи ишлаб олди.

90+2. ГОЛ! Ҳуссайни гол урди 2:0

90. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди

90. Ўзгариш. "Зоб Аҳан". Муртазо Табризи ўрнига Муҳаммадзода тушди

90. ЗАРБА! Марат Бикмаевнинг кучли зарбаси ҳам ноаниқ кетди!

89. ЗАРБА! Алибоевнинг кучли зарбаси ааанча юқорига кетди!

87. Ўзгариш. "Локомотив". Олег Зотеев ўрнига Чо Сук Жэ тушди

82. Хавфли вазият! Рашидов ўнг қанотдан тўпни шерикларига узатди, Бикмаев тўпга ета олмади

79.  Ўзгариш. "Зоб Аҳан". Қосим Хададифар ўрнига Маҳди Ражабзода

76. Ўзгариш. "Локомотив". Садриддин Абдуллаев ўрнига Санжар Шоаҳмедов тушди

75. Энди "Локомотив"да жарима тўпи. Рашидовнинг зарбаси жонли деворга тегиб дарвозага йўналди, посбон ўз ўрнида

73. ЗАРБА! Муҳаммад Ризо Ҳуссайнининг зарбаси ноаниқ

73. Ўзгариш. "Зоб Аҳан".  Милад Фахриддини ўрнига Саттари тушди

72. Зотеев рақиб футболчисини ушлаб қолгани учун жарима тўпи белгиланди.

68. ЗАРБА! Рашидовнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди ва ушлаб олди. 

67. Ўзгариш. "Локомотив". Шерзод Каримов ўрнига Сардор Мирзаев

66. Алибоев рақиб жарима майдони ичида йиқилди, аммо ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади

65. ЗАРБА! Кироснинг кучли зарбаси йўлига Нестеров эгаллаб олди

64. Огоҳлантириш. Олег Зотеев

62. "Зоб Аҳан" футболчилари кетма-кет майдонга ётиб олишмоқда...

60"Локомотив" мраббийлари ўзгаришни амалга оширишадими?  

52. Голдан кейин ҳам мезбонлар ташаббусга эга бўлишмоқда

47. ГОЛ! Жарима тўпидан узатилган тўпни Табризи боши билан дарвозага йўллади - 1:0.

46. Иккинчи тайм бошланди.


45+2. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0.

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

45. ЗАРБАА! Алибоевнинг чап оёқда йўллаган зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб олди

43. Игнатий Нестеров ўз жарима майдони ичида рақиб ҳужумчиларини алдаб юрибди

39. ЗАРБААААААААААААА! ҚАНДАЙ ҚИЛИБ!???? Марат Бикмаев тезкор қарши ҳужумда олдинга ўтди, марказий ҳужумчи ўрнида пайдо бўлган Тўхтахўжаевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди!

37. Огоҳлантириш. "Локомотив". Икром Алибоев

36. Марат Бикмаев тўпни жарима майдонига узатилди, тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди!

35. Хададифар Икром Алибоевни йиқитгани учун жарима тўпи ишлаб олинди.

30. Учрашувнинг ярим соати ортда қолди. Ҳозирча ҳисоб очилмади

23. Хавфли вазият! Жарима майдони ичига узатилган тўпни Кирос боши билан дарвозага йўллади, жуда ноаниқ

21. ЗАРБА! Кироснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасидан кейин Нестеров тўпни ушлаб олди!

20. Майдон эгалари асосий урғуни ҳаводан узатилаётган тўпларга қаратишмоқда

19. ЗАРБАА! "Зоб Аҳан" дарвозасига йўлланган зарба сал қолса голга айланарди. 

17. Табризи чап қанотдан тезкор рейд уюштирди, уни ҳимоячиларимиз қарши олишди

13. ЗАРБА! Гвелсесианининг зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди!

9. Энди ташаббус мезбонлар томонидан ўтгандек туюлмоқда. 

6. Учрашув қуёш нурлари остида бўлиб ўтмоқда. Айни пайтда Исфахон шаҳрида ҳаво 13 даража илиқ 

3. "Локомотив" учрашувни шиддатли ҳужумлар билан бошлади

1. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Сардор Мирзаев чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни Бикмаевга узатди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Бурчак тўпи самара келтирмади

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув бир дақиқалик сукут билан бошланмоқда.

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Иккала жамоа аъзолари чигалёзди машғулотларини ўтказишмоқда.

- Учрашув соат 17:30да бошланади. 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика