Златан Ибрагимовични Лос-Анжелесда қандай кутиб олишди? (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Tolibjon Qosimov
30 мар 2018, 19:06
"Лос-Анжелес Гэлакси" клубининг янги аъзоси Златан Ибрагимович АҚШга учиб борди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Лос-Анжелес аэропортида швециялик юлдузни кўплаб мухлислар кутиб олишди. Ибра улар билан суратга тушди ва дастхат улашди.


Олдинроқ, "Лос-Анжелес Гэлакси" бош мураббийи Зиги Шмид жамоада шу дам олиш кунидаёқ дебют қилиши мумкинлигини маълум қилган эди. Жамоа шанба, 31 март куни "Лос-Анжелес" клуби билан беллашади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/LAGalaxy