Златан Ибрагимович: "Мбаппега ПСЖни тарк этишни маслаҳат берганман"

Aslanov Jasurbek
1 дек 2021, 19:22
"Милан"нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович Килиан Мбаппенинг келажаги ҳақида гапирди.

"Килиан Мбаппега ПСЖни тарк этишни маслаҳат берганман. Унга "Реал Мадрид"даги каби тизимлироқ муҳит керак", — деди Ибрагимович.

Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача амал қилади. Ёз фаслида форвард эркин агент сифатида "Реал"га ўтиши мумкин. Шу билан бирга, Мбаппе қишда Мадрид клуби билан дастлабки шартномани имзолаш ҳуқуқига эга ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere della Sera

Сўнгги янгиликлар

Барча ›