Златан Ибрагимович келажаги ҳақида фикр билдирди

Alisher
2 апр 2020, 12:20
"Милан" форварди Златан Ибрагимович мавсум сўнггида фаолиятини якунлаши мумкинлиги билан боғлиқ миш-мишларга изоҳ берди.

38 ёшли швецияликнинг "россонерилар" билан тузган шартномаси 2020 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

"Кўрамиз, ҳали нимани истаётганимни ҳам билмайман. Италия - менинг иккинчи уйим, "Сан-Сиро"да ўйнаш ажойиб. Айнан итальянларнинг футболга бўлган иштиёқи менга етмаётганди.

Мен янада ривожланишни хоҳлайман, аммо нафақат ўзим ҳақимда, балки атрофимдаги нарсалар, жумладан оилам ва бахтим ҳақида ўйлайман. Футбол - карьера, аммо ҳаётда бошқа кўп нарсалар ҳам бор.

Мен янги нарсаларни ўрганишни, инсон сифатида ривожланишни ва буни атрофдагиларимга етказишни хоҳлайман", - дейди Златан.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Svenska Dagbladet