Златан Ибрагимович "Андерлехт" билан ўйинда жароҳат олди

Tolibjon Qosimov
21 апр 2017, 03:45
Бироз аввал Европа лигаси 1/4 финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди.

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Андерлехт"га қарши ўйинда жароҳат олди. Ибрагимович иккинчи бўлимнинг охирида тўпни кўкраги билан қабул қилиб олмоқчи бўлди ва ерга ноқулай тушди. Қўшимча бўлимлар олдидан унинг ўрнига Антони Марсьял майдонга тушди. Жароҳатнинг қай даражада эканлиги кейинроқ клуб томонидан маълум қилинади. Катта эҳтимол билан жароҳат жиддий ва швециялик ҳужумчи мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia