Златан Ибрагимович: «15 йил ичида Франциядек жирканч давлатдаги каби ҳакамларни кўрмаганман»

Narzulla Saydullayev
16 мар 2015, 07:34
«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Златан Ибрагимович Франция чемпионати доирасидаги 29-туридан ўрин олган «Бордо»га қарши ўйиндан сўнг (2:3) бош ҳакам Лионель Жаффредони танқид қилди.
«15 йил давомида бундай жирканч давлатдаги каби ҳакамларни кўрмаганман. Бу давлат ПСЖга муносиб эмас», – дейди Ибрагимович.

33 ёшли футболчи ўйиндан кейин майдонни тарк этаётганида Canal+ камерасига қарата шу сўзларни айтган.

Ибрагимович ушбу баҳсда дублга эришди, голлардан бирини пенальтидан урди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru