Златан: "Аҳмоқлар, мен хазиллашмаган эдим"

Mirjalol Normatov
16 янв 2021
"Милан"нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович нима сабабдан жамоадошларига "PlayStation 5" консолини совға қилганини айтди.

"Улардан: "Кимга чегирмали PS5 керак", деб сўрадим. "Менга" деган тугмани босганлар совғани олишди. "Керак эмас" деганлари эса йўқ. Аҳмоқлар, мен хазиллашмаган эдим. Энди улар мени диққат билан эшитадиган бўлади", - деди Златан.

Ибрагимович 20 ноябрь кунида жамоадошлари Матео Мусаккьо, Самуэль Кастильехо ва Рафаэл Леауга "PlayStation 5" совға қилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal