Зинедин Зидан: «Роналду мавсум охирига фантастик формада етиб келди»

Narzulla Saydullayev
28 май 2017, 11:42
«Реал» устози Зинедин Зидан «Ювентус»га қарши ЕЧЛ финалидан олдин Криштиану Роналдуни мақтади.

– Камроқ ўйин ўтказиши ва кўпроқ дам олиши борасидаги қарорни келишиб амалга оширдик. Сабаби энг муҳим паллада бизга кўпроқ ёрдам бериши керак эди.

У мавсум охирига фантастик формада етиб келаяпти.

– Криштиану ЕЧЛда 100та гол урганига нима дейсиз?

– Роналдуни таърифлаш учун сўзлар етмайди. У ҳар доим голлари билан гапиради. У «Реал» сафида 400тадан кўп гол урди. Бунга ишониш қийин, аммо буни уддалади, – дейди Зидан.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: uefa.com