Зинедин Зидан: "Роналдо - мен билан ўйнаганлар орасида энг кучлиси"

Narzulla Saydullayev
4 май 2014, 19:49
"Реал" мураббийи Зинедин Зидан ва клуб ҳужумчиси Карим Бензема бразилиялик Роналдони мақташди.
Бразилиялик футболчи Мадрид клубида 2002 йилдан 2007 йилга қадар фаолият олиб борган. Тўрт йил Зидан билан бирга тўп тепган.

– Роналдо – мен билан ўйнаган футболчилар орасида энг кучлиси, – дейди Зидан.

– У футбол тарихидаги энг кучли ҳужумчи, – деб қўшимча қилади Бензема. – У барчасини қила оларди. Бундай ўйинчиларга ҳавас қилиш керак. У ҳамон мен учун намуна бўлиб хизмат қилмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru