Зинедин Зидан: “Рақиб жуда яхши прессинг қилди”
24 дек 2020 09:26
Янгиликлар
Зинедин Зидан: “Рақиб жуда яхши прессинг қилди”
“Реал” устози Ла Лига 15-тури доирасида “Гранада”га қарши баҳсдан (2:0) сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бу қийин ўйин бўлди. Ўйинга қадар айнан унинг қийин кечиши ҳақида гаплашгандик. Рақиб жуда яхши прессинг қилди. Биринчи бўлим осон кечмади, иккинчисида эса яхшироқ ҳаракат қилдик. Йигитлардан хурсандман. Қийинчиликлар бўлганига қарамай ғалабага ҳақли эдик. 2-бўлимда биз кучлироқ ўйнадик, тўпни тез-тез рақибдан олиб қўйдик. 1-бўлимда эса “Гранада” яккакурашларда ғолиб чиқиб, бизнинг ишимизни қийинлаштирди. Жуда яхши жамоани мағлуб этдик. Кетма-кет 6 та ғалабадан сўнг эса йигитларга раҳмат айтиш керак”, — дейди Зидан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар