Зинедин Зидан: «Жавоб ўйинида имкониятлар тенг»

Narzulla Saydullayev
27 апр 2016, 07:13
«Реал» устози Зинедин Зидан ЕЧЛ ярим финаидан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрларини билдирди.

«Роналду машғулотда жароҳат олди, таваккал қилишни истамадик. У ўзини ноқулай ҳис қилди. Криштиану шу кунларда умумий гуруҳга қўшилади. Умид қиламанки, жавоб баҳсида жамоамизга ёрдам беради. Бенземада ҳам жароҳат бор, у охиригача ўйнашни истаганди. Жароҳати қанчалик жиддий эканлигини энди биламиз.

Дуранг – яхши натижа. Иккинчи бўлимда гол уриш учун имкониятлар пайдо бўлганди. Жавоб баҳсида имкониятлар мутлақо тенг», – дейди Зидан.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›