

“Мен жамоамга ишонаман ва охиригача ишонишда давом этаман. Қачон нимадир қилсам, уни охиригача етказиб қўяман. Менга Иско ёқади. Исконинг бутун умр “Реал” учун ўйнашини хоҳлардим. У ажойиб ўйинчи ва ҳар доим буни намойиш эта олмоқда. Қолган гап-сўзларнинг барчаси ёлғон. Менга шу савол берилди ва мана бу мавзуни ёпиш учун жавоб бердим”, — дейди Зидан.



