Зинедин Зидан: «Бу футбол, биз қўлимизни тушурмаймиз»

Narzulla Saydullayev
26 янв 2017, 09:45
«Реал» бош мураббийи Зинедин Задин Испания кубоги доирасидаги «Сельта»га қарши ўйиндан сўнг (2:2) ўз фикрларини билдирди.

«Биз қўлимизни тушурмаймиз. Ўйин охирига қадар яхши ўйин кўрсатдик. Нимадир етишмади, рақибни табриклайман.

Яхши ўйин ўтказганимиздан хурсандман, аммо кубокдан чиқиб кетганимиздан хафаман. Энди Испания чемпионати ҳақида ўйлаймиз. Примеро ва ЕЧЛда курашни давом эттирамиз.

Кейинги босқичга чиқа олмаганимиздан барча футболчилар хафа. Бу футбол. Ишлашда давом этамиз», – дейди Зидан.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: marca.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›