Зинченко "Ювентус"га ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
22 дек 2020, 11:29
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченконинг олдида А Серия жамоаларидан таклиф бор.

"Daily Express" хабарига кўра, 24 ёшли футболчининг хизматларига "Ювентус" ҳамда "Наполи" жамоаларидан қизиқишлар бўлмоқда. Зинченконинг трансфери қишдаёқ амалга оширилиши мумкин.

Зинченко ушбу мавсумда 5 ўйинда қатнашди. Унинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2024 йилга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Express

Сўнгги янгиликлар

Барча ›